“Ўзбекнефтгаз”: Атроф-муҳитни ифлослантирилганлик ва чиқиндиларни жойлаштирилганлик учун компенсация тўловлари электрон тарзда амалга оширилмоқда

Бош саҳифа Русский

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 28 апрелдаги ПҚ–4699-сонли “Рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукуматни кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси Республикадаги корхоналар билан биргаликда ягона электрон база шакллантирилди.

Атроф-муҳит муҳофазаси бўйича ҳисоботларни топширишда шаффофликни таъминлаш, вақтни тежаш ва коррупцион ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғи билан тизимидаги бошқарма ва корхоналар томонидан атроф-муҳит компенсация тўлов ҳисоботлари ҳамда атроф-муҳитга таъсирини баҳолаш ҳужжатларини топшириш рақамлаштирилди.

Атроф-муҳитни ифлослантирилганлик ва чиқиндиларни жойлаштирилганлик учун ҳисобланган компенсация тўловлари электрон тарзда амалга оширилишига эришилди. 2020 йил 30 та корхоналардан 19 таси, 2021 йил январ-июн ойларида 30 та (100%) бошқарма ва корхоналарнинг электрон тарзда топширилиши амалга оширилди. Бу эса, 2020 йилга нисбатан 37 фоизга кўпдир.

Шунингдек, атроф-муҳитга таъсирини баҳолаш ва экологик норматив лойиҳаларни топшириш ва расмийлаштириш учун “Давлат экологик экспертиза маркази” ДУКнинг электрон базасига юборилиши йўлга қўйилди.

2020 йилда 12 та ҳужжатлар экспертизадан электрон шаклда ўтказилган бўлса, 2021 йил январ-июнь ойларида 18 таси ўтказилди. Йил охиригача яна 11 та ҳужжат экспертизадан ўтказилади. Бу эса 2020 йилга нисбатан 33 фоизга кўпдир.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть #газ #энергия #скважин #инвестиция #добыча #углеводород #экономика #завод #нефтебаза #қудуқ #кон #иқтисод #аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|