January 11, 2022

“Ўзбекнефтгаз”: Қашқадарёдаги ишсиз ёшлар нефть ва газ соҳасига ўқитилмоқда

Бош саҳифа Русский

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2021 йилнинг октябрь ойида Қашқадарёга сафари чоғида вилоятдаги ишсизлар ва ёшларни касб-ҳунарга ўқитишнинг мутлақо янги тизими жорий этилишини маълум қилиб, бу борада “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевга топшириқлар берган эди.

Давлат раҳбари томонидан ҳудуддаги барча касб-ҳунар марказларини иккита энг йирик корхона – Шўртан газ кимё мажмуаси ва Муборак газни қайта ишлаш заводига бириктирилиши бўйича кўрсатмалар берилди.

Ушбу топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида айни пайтда “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан ҳамкорлик йўлга қўйилди.

Натижада вилоятнинг Ғузор ҳамда Деҳқонобод туманларида аҳолининг ишсиз ва иш қидираётган қатламини касбга тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш бўйича ўқув курслари ташкил этилди.

Ўқув курсларида таҳсил олаётган фуқаролар ҳозирда талаб юқори бўлган соҳалар кесимида тасдиқланган ўқув дастурлари асосида “Ўзбекнефтгаз” АЖ тизимидаги нефть ва газ корхоналарининг малакали мутахассислари томонидан касбга тайёрланмоқда.

Шунингдек, курс иштирокчилари ўз мутахассисликлари бўйича амалиёт ишларини “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти тизмидаги корхоналарда амалга оширишади.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|