November 23, 2021

“Ўзбекнефтгаз”: Ўрта ва узоқ муддатли стратегияни ишлаб чиқиш лойиҳасига АҚШ компанияси жалб этилди (Фото)

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖнинг ўрта ва узоқ муддатли стратегиясини ишлаб чиқиш лойиҳасига АҚШнинг “BCG” консалтинг компанияси жалб этилган. Куни кеча компания вакиллари билан дастлабки учрашув бўлиб ўтди.

Йиғилишда компаниянинг бизнес жараёнларига оид маълумотлари, “BCG”нинг асосий сегментлар бўйича кузатувлари ва хулосалари тақдим этилди. Акциядорлик жамиятининг ривожланиши учун потенциал имкониятлар муҳокама қилинди.

Шунингдек, ушбу лойиҳа компаниянинг инвестиция самарадорлигини ошириш, молиявий ва операцион кўрсаткичларни яхшилаш, шунингдек, янги муаммоларга дуч келганда ечимларни таклиф қилиш бўйича ташкилий модел ва дастурни яратишга йўналтирилган.

Шу билан бирга, ишлаб чиқилган стратегия соҳадаги ўзгаришларга, жумладан, ESG кун тартибининг замонавий талабларини ҳисобга олган ҳолда мослаштирилади.

Учрашув натижаларига кўра, келгусида амалга оширилиши лозим бўлган режалар келишиб олишди, ишлаб чиқариш ва қидирув, нефтни қайта ишлаш ва газ кимёси каби турли йўналишлар бўйича масъул ходимлар аниқланди.

Шунингдек, “BCG” компанияси жамоаси томонидан лойиҳани муваффақиятли амалга ошириш учун “Ўзбекнефтгаз” АЖ Трансформация ва операцион самарадорлик департаменти идорасидан иш жойи ажратишга қарор қилинди.

Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|