“Ўзбекнефтгаз”: Бошқарув раисининг “Газли” газни қайта ишлаш заводига ташрифи давомида суюлтирилган газ қуйиш тармоғи фойдаланишга топширилди (Фото)

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев бошчилигидаги “Ишчи гуруҳ” суюлтирилган газ ишлаб чиқариш ҳолатини ўрганиш мақсадида, “Газли” газни қайта ишлаш заводида бўлди.

“Газли” газни қайта ишлаш заводида Пропан-бутан аралашмасини олиш қурилмасининг 2-босқичи муваффақиятли ишга қўшилиб, суюлтирилган газ маҳсулоти ишлаб чиқариш йўлга қўйилгани хақида хабар берган эдик.

Бошқарув раисининг ташрифи давомида, ушбу қурилмадан ишлаб чиқарилаётган суюлтирилган газ Заводнинг суюлтирилган газ қуйиш тармоғидан республика аҳолисига етказиб берила бошланди.

“Газли” газни қайта ишлаш заводида Пропан-бутан аралашмаси олиш қурилмасини ишга туширилиши муносабати билан йиллик суюлтирилган газ ишлаб чиқаришнинг қувватлари ошди. Шуни инобатга олган ҳолда лойиҳа доирасида Суюлтирилган газ қуйиш тармоғида маҳсулот сақлаш сиғимлари ўрнатилди.

Шунингдек, 10 та ҳажми 200 куб метр бўлган сиғим Россиянинг “Азстрастстрой” заводидан, газни қуйишга мўлжалланган поршенли компрессор агрегатлари “Промресурс” компанияси томонидан келтирилиб, ўрнатилди.

Бошқарув раиси суюлтирилган газни аҳолига етказилиши борасида бу ерда бажарилган ишларни назорат қилди ва белгиланган саноат хавфсизлиги талабларига риоя қилинмаганлик ҳолати учун масъулларга танбеҳ берди ва қисқа фурсатда бу муаммоларни бартараф этиш бўйича топшириқлар берди.

Бошқарув раиси расман Суюлтирилган газ қуйиш тармоғини фойдаланишга топширилишига рухсат берди ва Газли газни қайта ишлаш заводида ишлаб чиқарилган суюлтирилган газ маҳсулоти ўзининг илк истеъмолчилари учун юклаб жўнатила бошланди.

Бошқарув раиси суюлтирилган газ ташувчи автомашиналар ҳайдовчилари билан суҳбат қуриб, уларнинг фикрлари билан қизиқди. Ҳайдовчилар ўз навбатида Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Навоий ва Бухоро вилоятларга қатнаш осон бўлганини, йўл қисқарганини билдиришди.

Таъкидлаш керакки, авваллари суюлтирилган газ Қашқадарё вилояти Ғузор ва Муборак туманида жойлашган заводлардан ташиб келинган.

Суюлтирилган газ қуйиш тармоғига ўрнатилган сиғимлар, автоматик бошқарув тизими ва электр таъминоти ускуналарининг қурилиш-монтаж ишлари “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг малакали мутахассислари назорати остида бош пудратчи “Муборакнефтгазмонтаж” АЖ томонидан амалга оширилди.

Амалга оширилган ишлар натижасида кунлик газ конденсати ишлаб чиқариш ҳажми 200 тонна ва суюлтирилган газ ишлаб чикариш 180 тоннага етказилди. Бу кўрсаткич йил якуни билан 117 400 тоннага ва 73 300 тонна ишлаб чиқарилишига эришилади.

Ишлаб чиқарилган суюлтирилган газ "Ҳудудгазтаъминот" АЖ орқали Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Навоий ва Хоразм вилоятларнинг ҳудудий истеъмолчиларига етказиб берилади.

Эслатиб ўтамиз, “Газли” газни қайта ишлаш заводи Бухоро вилояти, Ромитон тумани ҳудудида жойлашган бўлиб, 1980 йилда ишга туширилган. Суюлтирилган газ қуйиш тармоғи Пропан-бутан аралашмасини олиш қурилмасида ишлаб чиқарилган суюлтирилган газни сақлаш ва истеъмолчиларга тарқатишга мўлжалланган бўлиб, 2 200 тонна маҳсулот сақлаш имкониятига эга.

ФОТОЛАВҲАЛАР

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|