“Ўзбекнефтгаз”: Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи углеводород хомашёларини қайта ишлаш бўйича ўз хизматини таклиф қилади

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғи билан акциядолик жамияти тасарруфидаги нефтни қайта ишлаш заводларида қайта ишлаш ва ишлаб чиқариш қувватлари самарадорлигини ошириш ҳамда республика истеъмолчиларига сифатли нефть маҳсулотларини узлуксиз етказиб бериш мақсадида қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Ушбу чора-тадбирлар доирасида Бухоро нефтни қайта ишлаш заводида импорт ҳисобидан олиб келинган хомашёларни давал ва толлинг шартлари асосида қайта ишлаб бериш хизматларини таклиф қилади.

“O‘z DSt 2978:2015” талаблари асосидаги газконденсат, "O’z DSt 3032:2015” талаблари асосидаги нефть ва газойль фракциясини қайта ишлаш натижасида етказиб берувчиларнинг талабларидан келиб чиққан ҳолда, қуйидаги нефть маҳсулотлари ишлаб чиқарилади:

• Автобензин “O‘z DSt 3031:2015” талаблари асосида,
“К2” синфидаги АИ-80, АИ-91, АИ-92, АИ-95 ва АИ-98 русумли;

• Дизель ёнилғиси “O‘z DSt 1134:2007” ва “Ts 16472899-044” талаблари асосида ЭКО, Евро-3, 4, 5 русумли;

• Мазут “ГОСТ 10585-2013” талаблари асосида М-100 русумли.

Давал ва толлинг шартлари асосида хомашё етказиб бериш истагини билдирган ташкилотлар тегишли маълумотларни олиш учун қуйидаги манзилларга мурожаат қилишлари мумкин: “Бухоро НҚИЗ” МЧЖ Ишлаб чиқариш бўлими – +99865-364-12-39; E-mail: info@bnpz.uz

Нефтни қайта ишлаш, нефть-кимё, нефть маҳсулотларини сақлаш ва транспортировка қилиш департаменти

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|