“Ўзбекнефтгаз”: Регенерация газини цеолит ёрдамида қуритиш қурилмасида реконструкция ишлари амалга оширилди (Фото)

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғи билан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаларнинг ишлаб чиқариш қувватини тиклаш ҳамда табиий газни қайта ишлаш заводлардаги қурилмаларда амалга ошириладиган режали таъмирлаш ишларини сифатли ва ўз вақтида ишга тушириш борасида бир қатор чора-тадбирлар белгилаб олинган.

Хусусан, “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан тизимидаги корхоналарда барқарор ишлаб чиқаришни ташкиллаштириш ва маҳсулот ишлаб чиқаришда сифат кўрсаткичларини бажарилишини таъминлаш мақсадида Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси бош иншоатида жойлашган “Регенирация газини цеолит ёрдамида қуритиш” қурилмасида реконструкция ишлари олиб борилди. Реконструкция қилиш ишчи лойиҳа ҳужжатлари “ЎзЛИТИнефтгаз” АЖ томонидан ишлаб чиқилган.

Ушбу лойиҳага асосан ускуналар тендер савдо танловлари асосида ишлаб чиқарувчи корхоналари томонидан босқичма-босқич тайёрлаб етказиб берилди. Лойиҳа асосида қўшимча 1 дона адсорбер аппаратини “Ўзбеккимёмаш заводи” АЖдан ва 6 дона юқори ҳарорат чидамли шарли кранларини “UZPROMARM” компанияси томонидан етказиб келинган бўлиб, қурилмага ўрнатиш монтаж ишлари якунланди. Ҳозирда қурилмани ишга тушириш ишлари олиб борилмоқда.

Лойиҳанинг асосий мақсади қайта ишланаётган табиий газ сифат кўрсаткичларини стандарт талаблари даражасида бўлиши ва қурилмаларнинг газни қайта ишлаш қувватларини ошириш учун моддий-маънавий жиҳатдан эскирган газни қайта ишлаш нефть-газ кимё аппаратлари, қувур арматуралари ҳамда жараёнларни автоматик бошқарув тизимини реконструкция қилишдан иборат.

Лойиҳа доирасида қурилиш монтаж ишлари бугунги кунда бош пудратчи “Муборакнефтгазмонтаж” АЖ томонидан амалга оширилмоқда

Шунингдек, Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасида “Регенерация газини цеолит ёрдамида қуритиш” қурилмасига қўшимча 1 дона адсорбер аппаратига “Стерлитамакский завод катализаторов” (Россия) компанияси томонидан етказиб берилган 17 тонна NаА турдаги цеолитини юклаш ишлари олиб борилди. Шу билан бирга келгусида “Ўзтрансгаз” АЖ магистраль газ қувурларга ўзатилаётган газнинг сифати ОʻzDSt 948:2016 стандарт талаблари даражасида бўлиши таъминлаш чоралари кўрилмоқда.

Маълумот учун: “Шўртан нефть газ қазиб чиқариш бошқармаси” Қашқадарё вилояти, Ғузор тумани ҳудудида жойлашган бўлиб, 1980 йилда ишга туширилган. “Регенирация газини цеолит ёрдамида қуритиш” қурилмаси 2015 йил ишга туширилган бўлиб, регенерация газларини олтингугурт ва карбонат ангидритдан тозалаш қурилмалари (АСО-1,2)дан чиқаётган регенерация газини NаА турдаги адсорбенти ёрдамида намликдан тозалаш учун мўлжалланган бўлиб, йиллик лойиҳавий қуввати 2,2 млрд куб метр регенерация газини қайта ишлашга мўлжалланган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|