“Ўзбекнефтгаз”: Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасидаги электр таъминоти тизимлари янгиланди

Бош саҳифа Русский

Бугунги кунда “Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги бошқарма ва корхоналарда ишлаб чиқариш қувватларининг ортиши ҳамда янги технологик қурилмаларнинг барпо этилиши ўз навбатида энергия ресурсларига бўлган талабни ошишига сабаб бўлади.

Шу сабабли, “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғига асосан, Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасидаги қурилмаларни ишончли ва сифатли электр энергияси билан таъминлаш мақсадида ҳам кенг қамровли модернизация лойиҳалари амалга ошириб келинмоқда.

Айни пайтда бошқармада суюлтирилган газ ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш мақсадида “Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасида мавжуд пропан-бутан аралашмасини ажратиб олиш қурилмасининг 1-,2-,5-навбатларини модернизация қилиш” лойиҳаси амалга оширилмоқда.

Лойиҳа доирасида Сиқув компрессор станциясида янгидан қурилган Газ ҳайдаш агрегатлари ҳамда Газни совутиш қурилмаларига электр энергиясини етказиб берувчи “Шўртан-16 110/6 кВ” нимстанция 4 комлект юқори кучланишли замонавий ўчиргичлар, 2 комлект реактив қувватни компенсацияловчи ускуналар билан таъминланди.

Сиқув компрессор станциясига янги типдаги “2хКТПП-1000/6/0,4кВ” трансформатор подстанцияси ўрнатилди.

Шунингдек, ушбу объектдаги 8-, 9-сонли Газ ҳайдаш агрегатларининг газни совутиш қурилмалари ва автоматика тизимларини узлуксиз электр энергияси билан таъминлаш мақсадида 41-сонли трансформатор пункитининг “0,4 кВ” қувватли электр тақсимлаш қурилмалари ҳамда электр юритгичларнинг масофадан бошқариш аппаратлари тўлиқ янгисига алмаштирилди. Бундан ташқари, қарийиб 6800 метр янги кабеллар ўрнатилди.

Янги қурилган трансформатор пунктлари, электр ускуналари ва жиҳозлари Сиқув компрессор станцияларининг узлуксиз ва бир маромда ишлашини таъминлаш, содир бўлиши мумкин бўлган аварияли ҳолатларни олдини олиш ҳамда уларни сифатли электр энергияси билан таъминлашга замин яратди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть #газ #энергия #скважин #инвестиция #добыча #углеводород #экономика #завод #нефтебаза #қудуқ #кон #иқтисод #аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|