“Ўзбекнефтгаз”: Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг маслаҳатчиси Олимжон Умаров нефть-газ соҳадаги рақамлаштириш ҳолатини ўрганди (Фото)

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ ишлаб чиқариш жараёнларига рақамли технологияларни жорий этиш, барча жараёнларни технологик қайта такомиллаштириш ва бу борада олиб борилаётган ишлар ҳолатини Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг маслаҳатчиси Олимжон Умаров бошчилигидаги “Ишчи гуруҳ” томонидан ўрганилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ мутахассислари томонидан Олимжон Умаров ва ташриф буюрганларга дастлаб Республика нефть ва газ саноатида сўнгги йилларда амалга оширилган ислоҳотлар, соҳани такомиллаштириш йўлида бажарилган ишлар ва эришилган ютуқлар тақдим этилди.

Шу билан бирга, Меҳриддин Абдуллаев бошчилигидаги “Ўзбекнефтгаз” АЖ жамоаси томонидан Республикада геология соҳасини ривожлантириш, янги нефть ва газ конларини очиш, углеводород хомашёси қазиб чиқаришни кўпайтириш ҳамда мавжуд конларни рақамлаштириш ва моделлаштириш мақсадида ташкил этилган марказ намойиш этилди.

Ушбу марказни ташкил қилиш учун жаҳондаги энг илғор дастурий таъминот, сервер ва компюьтерлар харид қилиниб, маҳаллий етук кадрлардан ташкил топган ёш мутахассислар жамоаси шакллантирилди ва конларни рақамли моделлаштириш ишлари йўлга қўйилди.

Тақдимотда Устюрт регионидаги “Шарқий Бердах”, “Қуйи Сургил” ҳамда Бухоро-хива минтақасидаги “Ижобат”, “Шўртан”, “Жанубий Тандирча” каби конлар мисолида “Petrel”, “PIPESIM”, “Techlog” ва “Eclipse” каби дастурлар ёрдамида конларни рақамлаштириш ҳамда кон-геологик таҳлилларни босқичма-босқич бажариш жараёнлари намойиш этилди.

Бундан ташқари, жойларда олиб борилаётган бурғилаш ишларини масофадан туриб назорат қилиш, олинган маълумотларни тезкор таҳлил қилиш ва ишларнинг келгуси йўналишларини тезкор белгилаш бўйича ташкил этилган лойиҳалар таништирилди.

Олимжон Умаров марказ мутахассислари билан суҳбатлашиш жараёнида улар учун яратилган қулай меҳнат шароитлар, янги имкониятлар ва эришилаётган натижалар, шунингдек, хорижий компания ва мутахассислар билан ҳамкорликларига доир масалалар билан қизиқди.

Ушбу ишларни жадаллаштириш ва олинган натижаларни амалиётга самарали тадбиқ этишда жаҳон тажрибасидан унумли фойдаланиш зарурлигини қайд этиб, бу борадаги барча ташаббуслар Давлат ва Ҳукумат томонидан тўлиқ қўллаб қувватланишини таъкидлади.

Ўрганиш давомида ташриф буюрганларга такомиллаштирилган ҳолда янгиланган “Ўзбекнефтгаз” АЖ Диспетчерлик хизматининг фаолияти ҳам таништирилди.

Конлардан углеводород хомашёсини қазиб олиш, уларни тақсимлаш ва қайта ишлаш заводлари ҳамда бошқа технологик қурилмаларга етказиб бериш жараёнларини боқичма-босқич рақамлаштириш бўйича олиб борилаётган ишлар ва олинган натижалар тақдим этилди.

Ўрганиш ишларининг якунида Бош вазирнинг маслаҳатчиси мутахассисларга амалга оширилаётган ушбу ишларни такомиллаштириш ва янги технологик ечимларни амалиётга жорий этиш борасида ўзининг таклиф ва кўрсатмаларини бериб, уларнинг ушбу машаққатли фаолиятида муваффақиятлар тилади.

ФОТОЛАВҲАЛАР

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|