“Ўзбекнефтгаз”: Британиялик Гарет Брайан Джонс “Uzbekneftegaz GTL” заводининг техник хизмат кўрсатиш менежери лавозимига тайинланди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғига асосан соҳага юқори малакали ва кўп йиллик тажрибага эга бўлган чет эл мутахассисларини жалб қилиш, шу орқали нефть ва газ соҳасида амалга оширилаётган трансформация ислоҳотларида хорижий компанияларнинг илғор тажрибаларини жорий этиш борасида қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Жорий йилнинг январь ойида GTL заводининг техник директорлиги лавозимида иш бошлаган Канада фуқароси бўлган, Марсель Краузе айни пайтда ўз тажрибаси билан самарали натижаларни кўрсатмоқда.

Жорий йилнинг 9 августидан бошлаб “Uzbekneftegaz GTL” заводининг техник хизмат кўрсатиш менежери лавозимига британиялик Гарет Брайан Джонс тайинланди.

Лавозим йўриқномасига кўра, Гарет Джонснинг вазифаси “Uzbekneftegaz GTL” заводининг таъмирлаш, сервис ва техник хизмат кўрсатувчи цех ва бўлимларнинг иш фаолияти, тузилмаси ва иш тартибини қайта кўриб чиқиш ҳамда ушбу соҳада заводда илғор халқаро тажрибасини жорий этишдан иборат.

Гарет Джонс нефть ва газни қайта ишлаш ва газ-кимё ишлаб чиқариш корхоналарида механика, таъмирлаш, техник ва сервис хизмат кўрсатиш соҳасида жами 24 йилдан зиёд юқори тажрибага эга.

У Буюк Британия ва Қатар каби мамлакатларида “Texaco”, “Chevron”, “Valero Energy”, “Oryx GTL” каби йирик ишлаб чиқариш корхоналарида турли ҳил лавозимларда фаолият олиб борган.

Гарет Джонс дунёнинг топ – 50 университетлар рейтингига кирадиган Буюк Британиянинг Суонси (Swansea) университети битирувчиси, шунингдек, 2014 йилдан буён Буюк Британиянинг Муҳандислар Кенгашида (Engineering Council UK) рўйхатдан ўтган юқори малакали профессионал муҳандиси ҳисобланади.

“Uzbekneftegaz GTL” заводининг матубот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|