“Ўзбекнефтаз”: “Денгизкўл” конида табиий газ қувури ўрнатилмоқда

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғига асосан, табиий газ ва газ конденсати қазиб чиқариш ҳажмини ошириш мақсадида соҳада кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасининг кунлик табиий газ қазиб чиқариш ҳажмини кўпайтириш ва газ қувурларида сиқилишларни олдини олиш мақсадида “Ўртабулоқ – Денгизкўл” нефть ва газ конлари мажмуасига қарашли “Денгизкўл” конида табиий газ қувурининг қурилиш ишлари олиб борилмоқда.

“Денгизкўл” конида лойиҳа асосида қурилаётган кириш тармоғи блокининг 8-навбатидан “Денгизкўл” сиқув компрессор станциясигача диаметри Ø426х18мм, узунлиги 1800 п/м бўлган табиий газ қувурининг қурилиш ишларини якуний босқичи давом эттирилмоқда.

Қурилиш монтаж ишлари “Муборакнефтгаз-Қурувчи” МЧЖ томонидан олиб борилаётган бўлиб, бугунги кунда 1800 п/м қувур ташиб келтирилди ва пайвандлаш ва ер қазиш ишлари тўлиқ бажарилди. Ҳозирда газ қувурини улаш учун тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда.

Шунингдек, сарф харажатларни қисқартириш мақсадида газ қувури қурилишида зарур бўлган бутловчи деталлар ва материал техник ресурслар бошқарма ички имкониятидан фойдаланган ҳолда таъминланди.

Мазкур газ қувурининг ишга туширилиши натижасида 2021 йилда “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг ўз маблағлари ҳисобидан ишга туширилиши режалаштирилган 321–325 қудуқлардан қазиб олинадиган табиий газни кириш тармоғи блокининг 8-навбати орқали алоҳида қувур билан сиқув компрессор станциясига узатиш имконияти яратилади.

Бундан ташқари, кондаги газ қувурларининг кенгайтириш орқали қувурларда газ сиқилишлари ҳосил бўлиши бартараф этилиб, газ ўтказувчанлик қобилияти ортиши эвазига кунлик газ қазиб чиқариш ҳажми кўпайишига эришилади.

Маълумот учун: Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Денгизкўл” кони Бухоро вилоятининг Олот тумани худудида жойлашган бўлиб, 1981 йилда ишга туширилган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть #газ #энергия #скважин #инвестиция #добыча #углеводород #экономика #завод #нефтебаза #қудуқ #кон #иқтисод #аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|