“Ўзбекнефтгаз”: “Ўзбекистоннинг нефть ва газ саноати. Ривожланиш тарихи ва истиқболлари.” мавзусидаги энг яхши мақолалар ғолиблари тақдирланди (Фото)

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев ташаббуси билан “Ўзбекистоннинг нефть ва газ саноати. Ривожланиш тарихи ва истиқболлари.” мавзусидаги энг яхши мақолалар учун ўтказилган танлов якунланди.

Бизнесни ривожлантириш департаменти, Инновацион ривожланиш бўлими томонидан ташкил этилган ушбу танловда иштирок этиш учун “Uzbekneftegaz GTL” заводи, “JIZZAKH PETROLEUM” МЧЖ ҚК, “O‘ZLITINEFTGAZ” АЖ, Нефть ва газ саноати Ўзбекистон илмий-муҳандислик жамияти, Ўзбекистон Миллий университети, Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти, И.М.Губкин номидаги нефть ва газ университети ишчи ходимлари ҳамда талабалари томонидан кўплаб мақолалар келиб тушди.

Мақолалар қуйидаги 5 та мезонлар асосида, 5 баллик тизимда баҳоланди:

1. Мақоланинг грамматик ва орфографик тузилиши;

2. Ўзбекистон Республикаси нефть-газ саноати тарихининг ёритилиши;

3. Мақолада келтирилган маълумотлар аниқлиги;

4. Мақоланинг бир бутун яхлитлиги, тушунарли ва содда услубда ёзилганлиги;

5. Талабгорнинг мақолада соҳани ривожлантириш бўйича ўз фикр мулоҳазалари.

Танловга келиб тушган мақолалар кўп йиллардан бўён нефть ва газ соҳаси корхоналари билан илмий ҳамда инновацион йўналишда самарали фаолият олиб бораётган Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг академиклари Сойибжон Негматов, Сайёра Рашидова ва Машҳура Мавлоний Эгамовналар бошчилигидаги ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳоланди.

Баҳолаш натижаларига кўра, танловда биринчи ўринни Ўзбекистон Миллий университети 4-курс талабаси Шоҳрухбек Худайназаров, иккинчи ўринни “JIZZAKH PETROLEUM” МЧЖ ҚК ходими Ирода Хамроева, учинчи ўринни “Ўзбекнефтгаз” АЖ ходими Жамолиддин Умурзоқовлар эгаллашди.

Ғолибларга планшет, телефон ва smartwatch соатлари тақдим қилинган бўлса, қолган иштирокчилар китоблар ва “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг эсдалик совғалари тақдим қилинди.

Ушбу танлов Республика нефть ва газ саноати ривожига ўз таъсирини кўрсатиши, қолаверса соҳа ишчи ходимларининг ўз устида ишлашларига туртки бўлиб хизмат қилади. Келгуси йилдан бошлаб, ушбу танловни Ўзбекистон Республикаси мустақиллик куни ва Нефть ва газ саноати ходимлари куни арафасида ташкил этиш анъанага айланатирилади.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|