January 2

“Ўзбекнефтгаз”: “Янгиқазғон” конида қайта таъмирланган қудуқдан яна табиий газ ва конденсат қазиб олинмоқда (Видео)

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғига асосан конларда табиий газ қазиб чиқаришни кўпайтириш, углеводородлар захирасини ошириш мақсадида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, қудуқларда капитал таъмирлаш ишларини бажариш баробарида, янги қудуқлар бурғиланиб, тугатилган қудуқлар мажмуасида турганлари эса қайта таъмирланиб ишга қўшилмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Янгиқазғон” конининг 32-сонли қудуғида ҳам капитал таъмирлаш ишлари олиб борилди. Бошқарма тасарруфидаги "Қудуқларни тўла таъмирлаш цехи" мутахассислари томонидан ушбу қудуқнинг 1184-1180 метр оралиқлари перфорация қилинди.

Тезкор маълумотларга кўра, ўзлаштириш натижасида қудуқдан ўртача кунлик 55 минг куб метр саноат миқёсида табиий газ ва 0,5 тонна газ конденсати қазиб чиқаришга эришилди.

Маълумот учун: “Янгиқазғон” газ конденсат кони Бухоро вилоятининг Ромитан туманида жойлашган бўлиб, 1973 йилда ишга туширилган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|