January 21, 2022

“Ўзбекнефтгаз”: “Аи-80” маркали автобензиннинг истеъмолчиларга етказиб берилиши бўйича РАСМИЙ АХБОРОТ

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи томонидан ишлаб чиқарилаётган “Аи-80” маркали автобензин Ўзбекистон Республика товар-хомашё биржаси орқали реализация қилинмоқда.

Хусусан, 2021 йилнинг 10-14 январь (душанба – жума) кунлари биржа савдоларига “Аи-80” маркали автобензин кунлик камида 3 000 тоннадан жойлаштирилиб (шундан камида 1 500 тоннаси кичик лотларда), жами 15 398 тоннани ташкил қилди (шундан 7 658 тоннаси кичик лотларда, 7740 тонна катта лотларда).

17 – 21 январь (душанба – жума) кунлари ҳам ушбу русумдаги автобензин биржа савдоларига кунлик камида 3 000 тоннадан жойлаштирилиб (шундан камида 1 500 тоннаси кичик лотларда), жами 15 668 тоннани ташкил қилди (шундан 7 808 тоннаси кичик лотларда,7 860 тонна катта лотларда).

Бу ҳафтада Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси маълумотлари асосида Аи-80 маркали автобензиннинг ўртача нархи 7 105 минг сўм / тонна (ёки 5 465 сўм / литр), минимал – 6 588 минг сўм / тонна (5 068 сўм / литр), максимал – 7 476 минг сўм / тонна (5 751 сўм / литр) ташкил қилиб, ўртача нархнинг пасайиш тенденцияси кузатилмоқда.

Кунлар кесимида:

17 январда ўртача нарх 7 155 минг сўм / тонна (ёки 5 504 сўм / литр), минимал – 6 528 минг сўм / тонна (5 022 сўм / литр), максимал – 7 577 минг сўм / тонна (5 828 сўм / литр);

18 январда ўртача нарх 7 230 минг сўм / тонна (ёки 5 561 сўм / литр), минимал – 6 758 минг сўм / тонна (5 199 сўм / литр), максимал – 7 710 минг сўм / тонна (5 931 сўм / литр);

19 январда ўртача нарх 7 090 минг сўм / тонна (ёки 5 454 сўм / литр), минимал – 6 414 минг сўм / тонна (4 934 сўм / литр), максимал – 7 726 минг сўм / тонна (5 943 сўм / литр);

20 январда ўртача нарх 7 238 минг сўм / тонна (ёки 5 568 сўм / литр), минимал – 6 420 минг сўм / тонна (4 938 сўм / литр), максимал – 7 524 минг сўм / тонна (5 787 сўм / литр);

21 январда ўртача нарх 6 817 минг сўм / тонна (ёки 5 244 сўм / литр), минимал – 6 336 минг сўм / тонна (4 874 сўм / литр), максимал – 7 099 минг сўм / тонна (5 461 сўм / литр) кузатилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев бошчилигида тузилган “Ишчи гуруҳ” томонидан “Аи-80” маркали автобензиннинг АЁҚШлар орқали истеъмолчиларга етказиб берилиши доимий равишда ўрганилмоқда.

Таъкидлаш керакки, Бухоро нефтни қайта ишлаш ҳамда Фарғона нефтни қайта ишлаш заводларида ишлаб чиқариш захиралари мавжуд бўлиб, олиб борилаётган ҳамкорликдаги ишлар натижасида маҳсулот тўлиқ қувватларда қайта ишланмоқда.

Ўзбекистон республика товар-хомашё биржаси билан ҳамкорликда олиб борилаётган ҳамкорликдаги ишлар натижасида, биржа савдоларидаги нархлар арзонлашмоқда. Ўзгарган нархларда сотилган маҳсулотларни етказиб бериш муддатларини қисқартириш мақсадида барча чоралар кўрилмоқда. Айни пайтда биржа савдоларига “Аи-80” маркали автомобиль бензини барқарор равишда биржа савдоларига қўйиб борилмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан истеъмолчилар талаб ва таклифларини инобатга олган ҳолда, кейинги ҳафтадан бошлаб биржа савдоларига қўйилаётган кунлик ҳажм ошириб борилади ва шу орқали ҳам нархларни арзонлаштириш асосий мақсад қилинган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|