March 7

“Ўзбекнефтгаз”: Нефть ва газ корхоналарида аёлларга ҳурмат ва эҳтиром кўрсатилди

Бош саҳифа Русский

Аёл-муҳаббат ва вафо рамзи, садоқат тимсоли. У меҳрибон она, мунис сингил, суюкли ёр, оқила фарзанд бўлиб, дилларни дилларга пайванд этади. Шунинг учун бўлса керак, дунё яралибдики, аёл васфи, унинг гўзаллиги улуғланади.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармалари, қайта ишлаш заводлари ва маҳсулотни сақлаш ҳамда тарқатиш базаларида 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан байрам тадбирлари ташкил этилди.

“Жиззах нефть база” МЧЖ ва унинг тасарруфидаги филиалларда фаолият олиб бораётган барча аёллар совғалар билан тақдирланишди. Улар вилоят мусиқали драма театрида намойиш этилган "Сен муқаддасан аёл" концерт дастурини тамоша қилишди.

Шунингдек, Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасида ҳам “Аёли қадрланган диёр” шиори остида байрам тадбири уюштирилди.

Бошқарма томонидан ички туризмни ривожлантириш мақсадида 44 нафар хотин-қизларнинг Бухоро шаҳрига саёҳат ташкил этилди.

Ишчи-ходимлар байрам арафасида Бухоро шаҳридаги тарихий обидалар, музейлар ҳамда азиз авлиёларнинг қабрларини зиёрат қилиш имконига эга бўлишди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|