“Ўзбекнефтгаз”: “Мусаффо сайёрани асрайлик!” экологик акциясига старт берилди (Фото)

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг ташаббуси билан “Бухоро” нефтни қайта ишлаш заводида 6 февралдан “Мусаффо сайёрани асрайлик!” шиори остидаги экологик лойиҳага старт берилди.

Одатда, куз-қиш даврида тўпланган чиқиндилар кунлар исиши билан тозаланади. Баҳорнинг бошланиши арафасида “Бухоро” нефтни қайта ишлаш заводи ишчи жамоаси иштиёқ билан тўсиқлар оралиғидаги барглар, новдалар ва чиқиндиларни тозалашга, шунингдек, “Нефтчилар” шаҳарчасидаги сунъий кўл ҳудудидаги дарахтлар ва йўл тўсиқларини оқлашди.

– Шанбалик ўтказиш учун жой тасодифан аниқланмади. Сунъий кўл Қоровулбозор аҳолиси ва уни ҳар доим тоза сақлашга интиладиган корхона ходимлари учун энг машҳур дам олиш масканидир.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалаларига катта эътибор беради. Бутун завод жамоаси ҳар доим экологик тадбирларда фаол иштирок этади. “Мусаффо сайёрани асрайлик! экологик шанбалиги – катталар томонидан ёш авлодга табиатга ғамхўрлик қилиш қанчалик муҳимлигини кўрсатиб бериш акциясидир. Бу ҳамма учун катта хайрли ишнинг иштирокчисига айланиш имкониятидир!” – деб таъкидлади “Бухоро НҚИЗ” МЧЖ директори Акбар Фазилов.

Экологик акцияда 250 дан ортиқ ишчи-ходим иштирок этишди. Заводнинг Ёшлар иттифоқи фаоллари лойиҳада ташаббускорликни қўлга олишди. Улар стадион ҳудудини ободонлаштириш бўйича катта ишларни амалга оширдилар.

Ушбу тадбир иштирокчилари учун пишириқлар, иссиқ чой ва акция логотипи туширилган эсдалик кепкалари тарқатилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖда бундай экологик акцияларни ўтказиш яхши анъанага айланиб бормоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати ва “Бухоро НҚИЗ” МЧЖ Матбуот хизмати ҳамкорлигида тайёрланди.

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|