“Ўзбекнефтгаз”: 2021 йил январь ойида экспорт бўйича белгиланган прогноз кўрсаткичлари ошиғи билан бажарилди (Фото)

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ тизимига кирувчи корхоналар томонидан полимер, нефть маҳсулотлари ва суюлтирилган газ экспорти бўйича, 2021 йил январь ойига белгиланган прогноз кўрсаткичлари 127,1% га бажарилмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси томонидан топширилган устувор вазифаларни амалга ошириш ҳамда белгиланган кўрсаткичларни тўлиқ таъминлаш мақсадида, Тижорат департаменти томонидан қуйидаги чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Хусусан:

– прогноз кўрсаткичларидаги маҳсулотларнинг экспортини таъминлаш мақсадида, товар-хомашё биржа савдосига қўйилишини таъминлаш;

– мавжуд инфратузилмадан самарали фойдаланган ҳолда хизматлар экспорти ҳажмларини ошириш, хусусан, норезидент корхоналар томонидан импорт қилинган нефть хомашёсини қайта ишлаш бўйича толлинг хизматларини кўрсатиш бўйича шартномалар тузиш;

– Ўзбекистон Республикасининг чет эл давлатларидаги элчихоналарининг савдо ва инвестиция масалалари бўйича маслаҳатчилари билан видео музокоралар ташкил этиш орқали “Ўзбекнефтгаз” АЖ тизим корхоналари маҳсулотларини хорижий ҳамкорларга танитиш;

– “Uzbekneftegaz GTL” корхонасида ишлаб чиқарилиши режалаштирилаётган маҳсулотларнинг жаҳон бозорларида тенденцияларини ўрганиш ва истиқболли ташқи савдо бозорларини аниқлаб, экспортга йўналтириш чораларини кўриш.

Бундан ташқари, куз-қиш мавсумида республикамиз истеъмолчиларини, шу жумладан, аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларини суюлтирилган газ билан узлуксиз таъминлаш мақсадида, “Ўзбекнефтгаз” АЖ тизим корхоналари томонидан жорий йил январь ойида жами 54,5 минг тонна маҳсулот етказиб берилиши кутилмоқда (режага нисбатан 101%).

Шунингдек, товар-хомашё биржа савдолари орқали “Муборак” газни қайта ишлаш заводида ишлаб чиқарилган 30 минг тонна олтингугурт маҳсулотини маҳаллий истеъмолчиларга етказиб бериш бўйича шартномалар тузилди.

Ички бозорда полимер маҳсулотларига талабнинг ўсиб боришини ҳисобга олиб, ой якунига қадар 15,7 минг тонна полимер маҳсулоти реализация қилиниши мўлжалланган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|