“Ўзбекнефтгаз”: Ўзбекистоннинг Покистондаги элчихонаси билан ҳамкорликда маҳсулотларнинг экспорт географияси кенгайтирилмоқда (Фото)

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев ташаббуси билан мамлакатимизда ишлаб чиқарилаётган нефть ва газ маҳсулотларининг экспорт географиясини кенгайтириш бўйича халқаро ҳамкорлик йўлга қўйилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Тижорат департаменти мамлакатимизнинг хорижий давлатлардаги элчихоналари кўмагида экспорт ҳажмини ошириш борасидаги ишларни амалга оширмоқда.

Хусусан, Ўзбекистон Республикасининг Покистон Ислом Республикасидаги элчихонаси ҳамда Покистоннинг “ACAMAR GROUP” компанияси вакиллари билан биргаликда айрим турдаги нефть маҳсулотларини экспортга йўналтириш масаласида видеомулоқот ўтказилди.

Мулоқотда Ўзбекистоннинг Покистондаги элчихонаси томонидан савдо-иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатчиси Ж. Саидаҳмедов, Покистоннинг “ACAMAR GROUP” компанияси раҳбари жаноб Тариқ Саадат ҳамда “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан Тижорат департаменти раҳбари М.Файзиев, Департамент раҳбари ўринбосари О.Ибрагимов, Экспорт бўлими бошлиғи Ш. Сулейманов иштирок этдилар.

Суҳбат давомида авиакеросин ҳамда дизель ёқилғисини экспорт қилиш бўйича музокаралар ўтказилди. “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан хорижий компанияга нефть маҳсулотларини қуйидаги ҳажмларда етказиб бериш таклиф этилди:

– 10 минг тонна дизель ёнилғиси;
– 15 минг тонна “Джет А-1” маркали авиакеросин.

Кўрсатиб ўтилган маҳсулотлар Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига биноан биржа савдолари орқали FCA шарти билан (INCOTERMS-2020 га мувофиқ) сотилиши ҳақида чет эллик ҳамкорларга тушунча берилди.

Юқоридаги тадбирларни давом эттирган ҳолда, Ўзбекистон Республикасининг нефть ва газ маҳсулотлари экпорти янада юқори босқичга кўтарилиши билан бирга миллий маҳсулотимизни янги бозорларга олиб чиқишга эришилади.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|