“Ўзбекнефтгаз”: Машъалада ёниб кетувчи йўлдош газлардан электр энергияси ишлаб чиқарилмоқда (Фото)

Бош саҳифа Русский

Халқаро Тараққиёт Уюшмаси (Жаҳон банки) томонидан “Саноат корхоналарининг энергия самарадорлигини ошириш” лойиҳаси доирасида “Ўзбекнефтгаз” АЖ объектларида машъалада ёниб кетувчи йўлдош газлардан электр энергияси ишлаб чиқариш йўлга қўйилмоқда.

Ушбу лойиҳани амалга ошириш натижасида 2017 йилдан шу кунга қадар 27 912 660,8 кВт*с электр энергияси ишлаб чиқаришга эришилди.

Хусусан, Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Сардоб” конида ва Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Bateman” сиқув компрессор станцияларидаги машъалада ёниб кетувчи йўлдош газлардан микротурбинали қурилмалар ёрдамида 2 МВт электр энергияси ишлаб чиқариш лойиҳалари амалга оширилди.

Ишлаб чиқаришни техник ростлаш департаменти қошидаги Бош Энергетика бўлими ва “Ўзбекнефтгаз” АЖга қарашли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармалари мутахассислари билан биргаликда ишлаб чиқариш объектларидаги энергия самарадорлигини ошириш борасида доимий назорат ишлари амалга оширилмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ масъул ходимлари томонидан машъалада ёниб кетувчи йўлдош газлардан самарали фойдаланиб, электр энергияси ишлаб чиқариш мақсадида янги лойиҳаларни амалга ошириш ҳамда мавжуд қувватлар ҳажмини янада ошириш ишлари режалаштирилган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|