“Ўзбекнефтгаз”: Электр, иссиқлик ва сув таъминотининг узлуксизлиги ҳамда энергия ресурсларини иқтисод қилиш бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди (Фото)

Бош саҳифа Русский

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 10 июлдаги ПҚ–4779-сонли “Иқтисодиётнинг энергия самарадорлигини ошириш ва мавжуд ресурсларни жалб этиш орқали иқтисодиёт тармоқларининг ёқилғи-энергетика маҳсулотларига қарамлигини камайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори ижроси юзасидан “Ўзбекнефтгаз” АЖда бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, “Ўзбекнефтгаз” АЖ Ишлаб чиқаришни техник тартибга солиш департаменти Бош энергетика бўлими ташаббуси билан энергия ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва иқтисод қилиш бўйича бажарилаётган ва бажарилиши лозим бўлган ишлар видеоселектор йиғилишида муҳокама қилинди.

Йиғилишда, тизимдаги ишлаб чиқариш қурилмаларида амалга оширилаётган модернизация лойиҳалари қаторида “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг 2021 йилга мўлжалланган реконструкция ва модернизация қурилиш лойиҳаларининг манзилли дастурига киритилган, электр ва иссиқлик ҳамда сув таъминоти билан боғлиқ лойиҳалари ҳам муҳокама қилиниб, мақсад ва вазифалар белгилаб олинди.

2021 йил мобайнида Жамият тасарруфидаги корхона ва бошқармаларда фаолият юритаётган энергетика мутахассислари томонидан “Энергия ресурсларини иқтисод қилиш, электр, иссиқлик ва сув таъминоти қурилмаларини хавфсиз ишлатиш ҳамда энергия тежамкор ускуналарни жорий қилиш” бўйича янги ғоя ва таклифлар ишлаб чиқилиши ва ўқув семинарлари ташкил этилиши юзасидан келишиб олинди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|