“Ўзбекнефтгаз”: Нефть ва газ объектларидаги хавфсизлик, соғлиқни ва меҳнатни муҳофаза қилиш ҳолати таҳлил қилинди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқарув раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғи билан Саноат ва экология хавфсизлиги, соғлиқни муҳофаза қилиш ва меҳнат хавфсизлиги департаменти томонидан жамият бошқарма ва корхоналарида олиб борилаётган ишлар муҳокамасига бағишланган видеоселектор ўтказилди.

Унда бошқарма ва корхоналарнинг бош муҳандислари, соғлиқни муҳофаза қилиш, саноат хавфсизлиги ҳамда экология хавфсизлиги бўйича хизмат бошлиқлари ва етакчи мутахассислар иштирок этишди.

Йиғилиш кун тартибида дастлаб, “Ўзбекнефтгаз” АЖ бошқарма ва корхоналарда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш назоратини кучайтириш масаласи кўриб чиқилиб, масъулларга йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш назоратига доир тадбирларни ўз вақтида бажаришни таъминлаш бўйича керакли тавсиялар берилди.

Шунингдек, 2021 йил I ярим йилликдаги бошқарма ва корхоналар томонидан Саноат хавфсизлиги Давлат қўмитаси қарорларининг ижросининг таҳлили, хавфли ишлаб чиқариш объектларида қўлланилаётган ускуналарни техник кўрик ва диагностикадан ўтказилиш ҳолати таҳлил этилди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 27 майдаги мажлиси баёнига асосан “Ўзбекнефтгаз” АЖ тизимидаги бошқарма ва корхоналар томонидан йўл қўйилган камчиликлар ва мавжуд муаммоларни бартараф этиш бўйича Жамият Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев томонидан тасдиқланган чора-тадбирнинг ижроси бўйича ҳисоботлар тингланди ҳамда масъул раҳбарларга зарурий топшириқлар берилди.

Саноат ва экология хавфсизлиги, соғлиқни муҳофаза қилиш ва меҳнат хавфсизлиги департаменти томонидан бошқарма ва корхоналарда олиб борилган мониторинг натижасида аниқланган камчиликлар ва муаммоларни бартараф этиш чоралари тўғрисида кўрсатмалар берилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть #газ #энергия #скважин #инвестиция #добыча #углеводород #экономика #завод #нефтебаза #қудуқ #кон #иқтисод #аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|