“Ўзбекнефтаз”: Табиий газ қазиб чиқариш ҳажмини ошириш мақсадида “Зеварда” конида 2,5 км узунликдаги табиий газ қувури ётқизилди

Бош саҳифа Русский

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “2017–2021 йилларда углеводород хомашёси қазиб олишни кўпайтириш дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори билан тасдиқланган Давлат дастурига асосан “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғига кўра, табиий газ ва газ конденсати қазиб чиқариш ҳажмини ошириш мақсадида соҳада кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасида табиий газ қазиб чиқариш ҳажмини кўпайтириш ва газ қувурларида гидравлик қаршиликларни олидини олиш мақсадида, “Зеварда” конидаги 2-сонли кириш тармоқлар блокидан янги ишга туширилган “Зеварда” сиқув компрессор станциясининг 2-навбатигача диаметри 426мм ли 2,5 км узунликдаги газ қувури қурилиб ишга туширилди.

Ушбу газ қувури лойиҳаси бўйича зарур бўлган газ қувурлари, қувур арматуралари “Ўзбекнефтгаз” АЖ тизимидаги бошқармаларнинг ички имкониятларидан оқилона фойдаланган ҳолда таъминланди ва лойиҳани амалга оширишдаги сарф ҳаражатларни қисқартиришга эришилди.

Қурилиш-монтаж ишлари “МНГ-Қурувчи” МЧЖ ташкилоти томонидан амалга оширилди.

Мазкур газ қувурининг ишга туширилиши билан “Ўзбекнефтгаз” АЖ ўз маблағлари ҳисобидан бурғилашдан ишга туширилаётган газ қудуқларидан ҳамда “Зеварда” конидаги қудуқлардан қазиб олинаётган табиий газни “Зеварда” газни комплекс тайёрлаш қурилмасига узатиш жараёнларида босим йўқотишларининг олди олинади.

Бундан ташқари, кондаги газ қувурларида сиқилишларнинг бартараф этилиши эвазига кунлик табиий газ қазиб чиқариш ҳажми ортишига эришилди.

Маълумот учун: Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Зеварда” кони Қашқадарё вилоятининг Миришкор туманида жойлашган бўлиб, 1979 йилдан буён ишлатилиб келинмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть #газ #энергия #скважин #инвестиция #добыча #углеводород #экономика #завод #нефтебаза #қудуқ #кон #иқтисод #аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|