“Ўзбекнефтгаз”: ишлаб чиқариш объектларида қайта тикланувчи энергия манбаларининг замонавий қурилмалари ўрнатилмоқда (Фото)

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раисининг топшириғи билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 22 августдаги «Иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳанинг энергия самарадорлигини ошириш, энергия тежовчи технологияларни жорий этиш ва қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантиришнинг тезкор чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ–4422-сонли Қарорида кўрсатилган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқариш объектларида қайта тикланувчи энергия манбаларининг замонавий қурилмаларини жорий этиш бўйича жадвал тасдиқланди.

Ишлаб чиқаришни техник тартибга солиш Департаментининг Бош энергетика бўлими ва бошқарма ҳамда корхоналардаги энергетика соҳаси мутахассислари томонидан ишлаб чиқариш объектларини узлуксиз ва беталафот электр энергияси билан таъминлаш, уни эксплуатация ва иқтисод қилиш борасида қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, тасдиқланган жадвалга асосан жорий йилда жами 108 та турли қувватдаги қуёш электр станциялари (фото электрик станциялар) ва 33 та қуёш сув қиздиргичлари (гелиоколлекторлари) ўрнатилди.

2021 йилда яна 36 та турли қувватдаги қуёш электр станциялари ва 22 та қуёш сув қиздиргичлари ўрнатиш кўзда тутилган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|