“Ўзбекнефтгаз”: “Энг яхши инновацион ғоя” танлови учун тақдимотлар тингланди (Фото)

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғига асосан, Жамият тасарруфидаги бошқарма ва корхоналар ходимлари учун “Энг яхши инновацион ғоя”, “Энг яхши рационализаторлик таклифи” ҳамда “Янги техника ва илғор технологияларни жорий этиш” йўналишларида танловлар эълон қилинган эди.

Танловда қатнашиш учун ходимлар томонидан жами 16 та лойиҳа келиб тушди.

Иштирокчиларнинг тақдимот материаллари Махсус ишчи комиссияси томонидан ўрганиб чиқилди. 2021 йилнинг 8–19 февраль кунлари эса тақдимотлар ишчи комиссия аъзолари томонидан тингланиши режалаштирилган.

8 февраль куни – тақдимотнинг биринчи кунида “Энг яхши инновацион ғоя” йўналиши бўйича Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси Электротехника лабораторияси бошлиғи Бобомурод Бобоназаровнинг “Электр истеъмолчиларни масофадан бошқариш коммуникацион аппаратлари учун энергия тежамкор юритма механизмлари ишлаб чиқиш ва асинхрон моторларини бошқариш юритмалари (частота ўзгартиргичлар) энергия самарадорлигини ошириш” ва Муборак нефть ва газни қазиб чиқариш бошқармаси Бош технолог бўлими етакчи муҳандис-технологи Навруз Жабборовнинг “Узлуксиз таъминот манбаи (УТМ) аккумуляторлар ўрнига конденсатор батареяларини йиғиб ишлатишнинг оқилона усули” мавзулари тақдимоти бўлиб ўтди.

Тақдимотлар махсус ишчи комиссияси аъзолари ва кузатувчи мутахассислар томонидан ижобий баҳоланди ва қизғин савол-жавоблар ҳамда фикр-мулоҳазаларга бой бўлди.

Лойиҳалардаги камчиликлар ва уларни бартараф қилиш бўйича кўрсатмалар берилди.

Ғолиблар 2021 йилнинг март ойида ишчи коммисия аъзолари томонидан овозга қўйиш йўли билан аниқланади ҳамда “Наврўз” байрами арафасида уларни тақдирлаш маросими ўтказилади.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|