Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи ишчи-ходимларига байрам табриги!

Бош саҳифа Русский

Сизларни Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи ишга туширилганлигининг 24 йиллиги муносабати билан самимий муборакбод этаман!

Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг иқтисодий ва молиявий самарадорлигини оширишда ўзига хос ўрин тутади. Бугунги кунда заводда хомашёни чуқур қайта ишлаш, маҳсулот тури ва сифатини ошириш мақсадида, завод раҳбарияти ва унга камарбаста бўлган завод ишчи-ходимлари билан биргаликда жуда кўплаб лойиҳаларни амалга оширмоқдамиз.

Мазкур лойиҳалар самараси ўлароқ импорт ўрни тўлдирилиб, экспорт янада кўпайтирилмоқда. Энг муҳими, юзлаб, минглаб иш ўринларини яратишни режалаштирганмиз.

Сизлар билан биргаликда синовли даврларда бирга синалдик. Таъкидлаш жоиз, пандемия шароитида халқаро стандартларга тўлиқ мос келадиган “Евро-4” ва “Евро-5” дизель ёнилғиси, “QuWatt” бензинини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш жараёни осон бўлмади.

Юзага келган муайян мураккабликларни бартараф этишда ўзларингизни матонатингизни намойиш этдингиз ва жаҳондаги кўплаб нефтни қайта ишлаш корхоналарининг орзуси бўлган имкониятларга эга бўлдингиз.

Бир сўз билан айтганда, ўтган йилда Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи 24 йиллик тарихида энг юқори кўрсатгичларга эришди. Бунинг замирида эса сизларнинг улкан меҳнатларингиз турибди.

Бутун дунё мамлакатлари муаммолар гирдобида қолган бир вақтда заводда суюқ кислород ишлаб чиқариш йўлга қўйилиб, шифохоналарга етказиб берилиши минглаб коронавирус хасталигига дучор бўлган беморларнинг дардига дармон бўлинди.

“Uzbekneftegaz GTL” заводини ишга туширилиши ҳам Бухоро нефтни қайта ишлаш заводининг ривожига ўзининг ижобий таъсирини кўрсатади.

Албатта, бу катта ютуқ. Бизнинг режамиз эса янада юксак марралардир.

Ишонаманки, заводда яратилган имкониятлар мамлакат саноатининг барқарор ривожланиши учун асос бўлади.

Бухоро саҳросини обод қилишда ва мамлакатимиз иқтисодиётини юксалтиришда тинмай меҳнат қилаётган завод ишчи-ходимларига соғлик, фаровонлик, оилавий бахт ва муваффақият тилайман.

Ҳурмат билан,

“Ўзбекнефтгаз” АЖ
Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|