“Ўзбекнефтгаз”: Этилен ишлаб чиқариш цехининг қайта таъмирланган ҳаво билан совутиш қурилмаси муваффақиятли ишга туширилди (Фото)

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғига асосан, қазиб олинган маҳсулотларни тайёрлаш ва қайта ишлаш ҳамда сифат кўрсаткичларини яхшилаш мақсадида, соҳада кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, Шўртан газ кимё мажмуасининг ишлаб чиқариш жараёнларида табиий газдан нордон газларни тозалаб олишда фойдаланиладиган диэтаноламин эритмасини совутиш учун мўлжалланган ҳаво билан совутиш қурилмасида таъмирлаш ишлари амалга оширилди.

Ушбу ҳаво билан совутиш қурилмасининг “D” ҳамда “F” пакетларидаги таъмирлаш ишлари Шўртан газ кимё мажмуасининг малакали механик таъмирлаш цехи мутахассислари томонидан амалга оширилди.

Шунингдек, иссиқлик алмашиниш эффектини меъёрлаштириш ва ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш учун ҳаво билан совутиш қурилмасининг қайта таъмирланган пакетлари монтаж қилинди ва гидравлик синовдан ўтказилиб, ишга туширилди.

Таъкидлаб ўтиш жоизки, қурилмадаги таъмирлаш ишларини чет эл мутахассисларини жалб этилмаган ҳолда амалга ошириш натижасида қариб 800 млн сўм миқдоридаги маблағларни тежаб қолинишга эришилди.

“Шўртан газ кимё мажмуаси” МЧЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|