December 8, 2021

“Ўзбекнефтгаз”: Аёллар ўртасида “Конституция билимдонлари” кўрик-танлови ўтказилди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғи билан Хотин-қизлар масалалари бўйича жамоатчилик кенгаши ташкил этилган. Ушбу кенгаш зиммасига акцидорлик жамиятида фаолият олиб бораётган хотин-қизларнинг ҳуқуқий билимларини ошириш вазифаси ҳам юклатилган.

Ушбу вазифаларнинг ижросини таъминлаш мақсадида “Ўзбекнефтгаз” АЖ Хотин-қизлар масалалари бўйича жамоатчилик кенгаши ташаббуси ҳамда Бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси ҳамкорлигида 8 декабрь – Конституция куни байрами муносабати билан аёл ходимлар ўртасида “Конституция билимдонлари” кўрик-танлови ўтказилди.

Ушбу танловни ташкил этишдан мақсад, аёлларнинг Конституциямизга оид билимларини янада мустаҳкамлаш ҳамда Бош Қомусимиз билимдонларини рағбатлантиришдан иборатдир. Унда “Ўзбекнефтгаз” АЖ Марказий аппаратида фаолият юритувчи аёллар иштирок этишди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Хотин-қизлар масалалари бўйича жамоатчилик кенгашининг телеграм каналига 7-декабрь куни белгиланган муддатда Ўзбекистон Республикаси Конистутциясига оид 10 та савол жойлаштирилди. Ҳар бир жавоб учун маълум бир вақт ажратилди.

Танлов “Ўзбекнефтгаз” АЖ Хотин-қизлар масалалари бўйича жамоатчилик кенгаши аъзолари, Юридик департаменти ва Бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси мутахассислардан иборат ҳакамлар ҳайъати томонидан кузатиб борилди ва сараланди.

Саралаш натижаларига кўра, қўйидаги ходималар ғолибликни қўлга киритишди:

Корпоратив муносабатлар бўлими бош мутахассиси Бабажанова Феруза Абдужаборовна Ўзбекистон Республикаси Конистутциясига оид 10 та саволнинг саккизтасига тўғри жавобларни йўллаб, 1-ўринни эгаллади.

Инвестиция дастурлари ва марказлашган харидлар бўйича шартномаларни кўриб чиқиш гуруҳи 1-тоифали мутахассиси Рахматова Севара Рашидовна Ўзбекистон Республикаси Конистутциясига оид 10 та саволнинг бештасига тўғри жавобларни йўллаб, 2-ўриннинг ғолибаси бўлди.

Иқтисодиёт ва режалаштириш депатаментининг Бизнес-режалаштириш ва бюджет ижроси назорати гуруҳи бош мутахассиси Гулямова Шарофат Бобоназаровна ҳам Конистутциямизга оид 10 та саволнинг 5 тасига тўғри жавоб йўллади. Аммо жавоблар йўллашда тезкорликни бой бергани сабаб 3-ўринга лойиқ топилди.

Танлов ғолиблари эсдалик совғалари билан тақдирланишди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|