January 2, 2022

“Ўзбекнефтгаз”: Ёқилғи маҳсулотлари етказиб бериш учун “UNG Delivery” мобил иловаси ишга туширилди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғига асосан, акциядорлик жамияти тассаруфидаги барча Автомобилларга ёқилғи қуйиш станцияларида истеъмолчиларга қулайлик яратиш мақсадида қатор ишлар амалга оширилмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ таркибидаги 70 дан ортиқ автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаларни ўз таркибига билаштирган “UNG Petro” МЧЖ томонидан истеъмолчиларга ёқилғи маҳсулотларини етказиб бериш хизмати фаолияти ишга туширилди.

Ушбу хизматдан фойдаланиш учун UNG Delivery мобил иловасини юқлаб олиш керак бўлади.

Google Play ➡️ юклаб_олиш

App Store ➡️ юклаб_олиш

Telegram Bot ➡️ кириш

Бу илова автомобилингизга ёқилғи буюртма қилиш учун мўлжалланган.

Ёқилғи буюртма қилиш учун сиз рақамингиз, исмингиз ва фамилиянгизни киритиш орқали рўйхатдан ўтишингиз керак. Бу маълумотлар сиз билан боғланиш учун ишлатилади.

Муваффақиятли рўйхатдан ўтгандан сўнг, сизга телефон рақамингизни тасдиқлаш учун СМС -код юборилади.

Буюртма бериш учун машинангизни рўйхатдан ўтказишингиз керак (агар бир нечта бўлса, барчасини рўйхатдан ўтказишингиз мумкин). Автомобилни рўйхатдан ўтказиш учун ## - #123 ## ёки ## - 123 ### форматида автомобил рақамини киритишингиз керак, бунда вилоят рақамини бошқа автомобил рақамидан ажратиб қўйишингиз зарур.

Машинангизни рўйхатдан ўтказгандан сўнг, сиз буюртма беришни бошлашингиз мумкин.

Шуни эсда тутиш керакки, агар бирон сабабга кўра, олдин тўланган харидни рад этсангиз, тўлов тизимдаги виртуал ҳамёнингизга қайтарилади( етказиб бериш харажатлари бундан мустасно).

Саволлар пайдо бўлса, батафсил маълумот учун +998-90-048-03-30, +998-90-049-03-30 телефон рақамларига мурожаат этиш мумкин.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|