“Ўзбекнефтгаз”: Газни олтингугурт бирикмаларидан тозалашга мўлжалланган қурилмада олиб борилган таъмирлаш ишлари муваффақиятли якунланди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғи билан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаларнинг ишлаб чиқариш қувватини тиклаш ҳамда табиий газни қайта ишлаш заводлардаги қурилмаларда амалга ошириладиган режали таъмирлаш ишларини сифатли ва ўз вақтида ишга тушириш борасида бир қатор чора-тадбирлар белгилаб олинган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Угеводородлар қазиб чиқариш департаменти ва Муборак газни қайта ишлаш заводи мутахассислари билан келишилган ҳолатда 20-цехнинг Газни олтингугурт бирикмаларидан тозалаш 27-сонли қурилмаси огоҳлантирилган режали тўла таъмирлаш учун муддатда тўхтатилиб таъмирлаш ишлари олиб борилди.

Қурилмада таъмирлаш ишларини амалга ошириш учун барча моддий-техник ресурслар ва эҳтиёт қисмлар тайёр ҳолатга келтирилган бўлиб, қурилмани сифатли таъмирлаш натижасида куз қиш мавсумида тўхтовсиз барқарор, ишончли ишлашини ва белгиланган режа кўрсатгичлари бажарилишини таъминлаш кўзда тутилган.

Шунингдек 20-цехнинг Газни олтингугурт бирикмаларидан тозалаш
27-сонли қурилмасини таъмирлашга тўхтатилган даврда Муборак газни қайта ишлаш заводидаги турдош олтингугурт бирикмаларидан тозалаш қурилмаларига газни тенг тақсимлаш ва иш режимларини оптималлаштириш ишлари олиб борилди. Натижада қайта ишлаш жараёнига узатилаётган умумий газ хажми кунлик 5,0 млн куб метрга қисқартирилиши олди олинди.

Айни пайтда Углеводородлар қазиб чиқариш департаменти ва завод мутахассисларидан иборат гуруҳ томонидан қурилмани барқарор ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва ишлаб чиқариш кўрсаткичларини бажарилишини таъминлаш учун режали таъмирлаш ишлари муваффақиятли якунланди.

Маълумот учун: Муборак газни қайта ишлаш заводи, Қашқадарё вилояти, Муборак тумани ҳудудида жойлашган бўлиб, 1973 йилда ишга туширилган. 20-цехнинг Газни олтингугурт бирикмаларидан тозалаш 27-сонли қурилмаси эса 2017 йил ишга туширилган бўлиб, газни олтингугурт бирикмаларидан тозалашга мўлжалланган. Қурилма йиллик 2,0 млрд куб метр газни тозалаш қувватига эга.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть #газ #энергия #скважин #инвестиция #добыча #углеводород #экономика #завод #нефтебаза #қудуқ #кон #иқтисод #аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|