December 7, 2021

“Ўзбекнефтгаз”: Нефть ва газ объектларида вирус тарқалишининг олдини олиш ва профилактик тадбирлари янада кучайтирилмоқда

Бош саҳифа Русский

Юртимизда коронавирус инфекцияси билан боғлиқ вазият аста-секин изга тушмоқда. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан берилаётган кунлик касалланишлар сони статистикасидан ҳам билиш мумкин. Бироқ дунёдаги эпидемик вазият ҳамон мураккаб бўлиб қоляпти. Айниқса, “COVID-19”нинг янги “омикрон” штамми ер юзи бўйлаб тез суръатда тарқала бошлагач, касаллик таҳдиди яна оша бошлади.

Шу сабаб “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғи билан тизим таркибидаги нефть ва газ объектларида вирус тарқалишининг олдини олиш ва профилактик тадбирларини янада кучайтириш ишлари олиб борилмоқда.

Саноат ва экология хавфсизлиги, соғлиқни муҳофаза қилиш ва меҳнат хавфсизлиги департаменти томонидан тизимдаги бошқарма ва корхоналарда “COVID-19” коронавирус пандемиясига қарши назорат ишлари тизимли равишда амалга оширилмоқда.

2021 йил 1 декабрь ҳолатига кўра, жами 1073 нафар ишчи ходимларидан тест олинди. Тест натижаларига кўра, 6 нафар ходимда “COVID-19” инфекцияси борлиги аниқланган. 1263 нафар ишчи-ходим вакцинациядан ўтказилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|