February 6, 2022

Ишга киритиш учун 2 минг доллар билан ушланган шахснинг Бухоро нефтни қайта ишлаш заводига алоқаси йўқ!

Бош саҳифа Русский

“Daryo.uz” интернет нашри орқали “Бухорода фуқарони нефть заводига ишга киритиб қўйиш учун 2 минг доллар олган шахс ушланди” сарлавҳаси остида мақола чоп этилди.

Унда айтилишича, Бухоро вилояти Олот туманида 28 январь куни фуқарога танишлари орқали ишга киритиб қўйишни ваъда бериб, 2 минг доллар олган шахс қўлга олинган.

Таъкидланишича, К.К. исмли шахс шу туманда яшовчи фуқаро П.Ф.га уни танишлари орқали Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи МЧЖга ишга жойлаштириб қўйишни ваъда берган.

Бунинг эвазига 2 минг доллар сўраган ва пулни ишга жойлаштирадиган танишига олиб бориб беришини билдирган. У фуқародан келишилган пулни пора сифатида олган вақтида ушланган.

Шуни расман маълум қиламизки, ушбу хабарда айтилган К.К. исмли шахснинг “Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи” ва “Ўзбекнефтгаз” АЖ тизимидаги корхоналарга мутлоқо алоқаси йўқ. У Жамиятга тегишли корхоналарида фаолият юритмайди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғига асосан, Жамият ҳамда унинг тасарруфидаги бошқарма ва корхоналарга ишга қабул қилиш жараёнларида шафоффлик тўлиқ таъминланган бўлиб, бўш вакант лавозимларига қабул ва танловлар Жамиятнинг расмий сайти ва ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифалари, шунингдек мунтазам равишда Оммавий ахборот воситаларида эълон қилиб борилмоқда. Номзодлар учун онлайн тартибида ҳужжатлар топширишига имконият яратилган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖда етук ва малакали мутахассис ходимларга бўлган эҳтиёжни доимий равишда қондириб бориш мақсадида номзодларни бир неча босқичда танлаб олиш, номзодлар захирасини яратиш тизими йўлга қўйилган. Иш изловчилар ходимлар захираси учун онлайн тартибда анкета сўровномани тўлдириш орқали рўйхатдан ўтишлари мумкин.

Таъкидлаш керакки, “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан биринчилардан бўлиб, Республика вилоятларидаги мавжуд ҳудудий корхоналар, ташкилотлар ва нефть базаларда комплаенс назорати фаолиятини олиб борувчи Молиявий ва комплаенс назорат департаменти комплаенс инспекторлари лавозимлари жорий қилинган, бу билан эса коррупциянинг ҳар қандай кўринишига қарши курашиш ишлари олиб борилмоқда. Аниқланган камчилик, талон-тарож ва шу каби ҳолатлар очиқлик сиёсатини тўла қўллаб-қувватлаган ҳолда ОАВ орқали кенг ёритиб борилмоқда.

Шу боисдан, “Ўзбекнефтгаз” АЖ тизимидаги корхоналар, заводлар, нефть базаларга ишга киришни хоҳловчилар расмий эълонлар бериб борилаётган танловларда иштирок этишларини, фирибгарлар алдовига ишонмасликларини сўраб қоламиз.

“Ўзбекнефтгаз” АЖнинг расмий www.ung.uz расмий веб-сайтида ишга қабул қилишда таниш-билишчилик ёки ҳар қандай коррупция ҳолатларини олдини олиш учун алоҳида “Бўш иш ўринлари” бўлими очилган бўлиб, ўзингиз ҳақингизда маълумотларни юборишингиз, шунингдек, (71) 207-27-72, (71) 233-28-88 телефон рақамлари орқали сизни қизитирган саволларга жавоб олишингиз мумкин. Шунингдек, kans@ung.uz, personal@ung.uz, ungps@ung.uz почта ва электрон манзиллари орқали ҳам мурожаат йўллаш имкони мавжуд.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|