“Ўзбекнефтгаз”: “Қизил ярим ой” жамияти томонидан “Гулистон нефт базаси” ходимлари учун ўқув курси ташкил этилди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ “Гулистон нефть базаси” МЧЖ ходимларини биринчи ёрдам кўрсатиш бўйча тажрибасини ошириш мақсадида “Қизил ярим ой” жамияти томонидан ўқув курси ташкил этилди.

“Қизил ярим ой” жамияти ходимлари томонидан “Гулистон нефть базаси” МЧЖ ходимларига бахтсиз ҳодиса рўй берганда, киши шикастланганда унинг ҳаётини сақлаб қолиш ва ёмон асорат қолдирмаслик учун тиббий хизмат ходими етиб келгунича кўриладиган тез ва оддий тадбирлар хақида талабаларга тушунчалар берилди.

Шунингдек, кишининг ҳаёти хавф остида қолганда, масалан, қон кетаётганда, заҳарланишда, одам сувга чўкканда, шок ҳолатида, ток урган ва бошқа ҳолларда дарҳол биринчи ёрдам кўрсатиш зарурлиги, кейинги кўрсатиладиган тиббий ёрдам биринчи ёрдамнинг қанчалик тўғри кўрсатилганига боғлиқлигига алоҳида урғу берилди.

Ўқув курси жараёнида ходимлар ўзига керакли бўлган билимларни ва бахтсиз ҳодиса рўй берганда биринчи бўлиб қандай ёрдам кўрсатиш кераклигини ўрганишди. Ишчи ходимлар Жамиятда юзага келиши мумкун бўлган оғир вазиятларда тўғри ҳаракатланиш ҳақида чуқур билим ва кўникмаларга эга бўлди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|