“Ўзбекнефтгаз”: Бухоро нефтни қайта ишлаш заводида маҳаллий корхонанинг маҳсулоти муваффақиятли қўлланилмоқда (Фото)

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раисининг топшириғи билан акциядорлик жамияти тасарруфидаги корхона ва ташкилотларнинг маҳаллий ишлаб чиқарувчилар билан кооперация алоқаларини кенгайтириш орқали импорт ҳажми қисқартирилмоқда.

Хусусан, Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи Фарғонадаги “SHTURVAL” МЧЖ билан биргаликда “ЎНА” ва “A” ҳавосини қуритишда қўлланиладиган силикагель кимёвий реагенти импорти ўрнини босиш бўйича ишларни амалга оширди.

2020 йил декабрь ойида синов ўтказиш учун Бухоро НҚИЗга “SHTURVAL” МЧЖ томонидан 50 кг миқдордаги силикагелнинг тажриба намунаси бепул тақдим этилди. Бухоро НҚИЗ Буғ-ҳаво-газ таъминоти цехининг ҳаво-компрессор станциясида олдиндан тайёрланган синов адсорберига юкланди.

Синовларни ўтказиш бўйича ишлаб чиқилган дастурга мувофиқ, олти ой давомида “ЎНА” ва “А” қурилмалари ҳавосини қурутишнинг барқарорлиги ва самарадорлиги таҳлили билан импорт маркали “КСМГ” силикагели ва маҳаллий ишлаб чиқарилган силикагелнинг солиштирма синовлари ўтказилди.

Синовлар мониторинги таҳлили натижаларига кўра, маҳаллий ишлаб чиқарилган силикагель сифати импорт “КСМГ” силикагели физик-кимёвий ва функционал хусусиятларидан деярли фарқ қилмаслиги аниқланди. Шунга асосан, “SHTURVAL” МЧЖ томонидан ишлаб чиқарилган маҳаллий силикагелни Бухоро НҚИЗ компрессор станциясининг ҳавони қуритиш қурилмасида импорт силикагель ўрнига ишлатишга тавсия этилди.

Cooperation.uz платформаси электрон савдолари орқали Бухоро НҚИЗ ва “SHTURVAL” МЧЖ ўртасида шартнома имзоланиб, 3,56 куб метр миқдорида силикагелнинг Бухоро НҚИЗга етказиб берилиши таъминланди.

2021 йил 20 сентябрь куни маҳаллий силикагель саноат адсорберига юкланди ва ҳозирги кунда Бухоро НҚИЗ Буғ-ҳаво-газ таъминоти цехининг ҳаво-компрессор станцияси участкасида ўлчов назорат ва автоматика қурилмалари учун зарур бўлган ҳавони қурутиш жараёнида муваффақиятли қўлланилмоқда.

“Бухоро НҚИЗ” МЧЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|