“Ўзбекнефтгаз”: Тадбиркорлар билан импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш масалалари кўриб чиқилди (Фото)

Бош саҳифа Русский

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2019 йил 24 августда қабул қилинган “Давлат ва хўжалик бошқаруви ҳамда маҳаллий ижроия ҳокимияти органларининг ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш ва саноат тармоқларида кооперация алоқаларини жадаллаштиришнинг янги тизимини жорий этиш бўйича масъулиятини янада ошириш тўғрисида”ги Қарори ижросини таъминлаш мақсадида “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғи билан соҳада маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга кенг ўрин яратиб бериш бўйича алоҳида топшириқ ва вазифалар белгилаб берилган.

Мазкур топшириқ ижросини таъминлаш мақсадида Маҳаллийлаштириш ва кооперация алоқаларини кенгайтириш департаменти ходимлари томонидан Водий ҳудудида жойлашган маҳаллий тадбиркорлик субъектларининг ишлаб чиқариш базаларига ташрифи амалга оширилди.

Хусусан, Фарғона вилоятида жойлашган “Глобал азия стандарт” МЧЖ, “Қўқон Механика заводи” АЖ, “Oil Filter Technologies” МЧЖ, “Мадад” МЧЖ, “Теплообменник инжиниринг” МЧЖ ҳамда Андижон вилоятидаги “Oil Drill” МЧЖ ва “SMM Group” масъулияти чекланган жамиятларининг раҳбар ходимлари иштирок этишди.

Ташриф давомида “Қўқон Механика заводи” АЖ, “Мадад” МЧЖ ва “Теплообменник инжиниринг” МЧЖ билан республика ягона кооперация портали орқали шартномалар имзолашни жадаллаштириш ва “Ўзбекнефтгаз” АЖ тармоқ корхоналари эҳтиёжи учун янги турдаги импорт ўрнини босувчи маҳсулотларни ишлаб чиқаришни ташкил этиш масалалари кўриб чиқилди.

Шунингдек, “Oil Filter Technologies” МЧЖ ва “Глобал азия стандарт” МЧЖ билан “Ўзбекнефтгаз” АЖ инвестиция дастури доирасида амалга оширилаётган лойиҳалар учун талаб этиладиган импорт ускуналарни ўзлаштиришга келишиб олинди.

Бундан ташқари, “SMM Group” МЧЖ билан Ўзбекнефтгаз” АЖ тармоқ корхоналари эҳтиёжи учун янги турдаги импорт ўрнини босувчи маҳсулотларни техник буюртма параметрларига мослиги асосида ўзлаштиришни ташкиллаштиришни кўриб чиқилди.

Юқорида келтирилган тадбирлар долзарблигини инобатга олган ҳолда корхона мутахассислари билан мунтазам равишда учрашувлар ўтказиш режалаштирилиб олинди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|