“Ўзбекнефтгаз”: “Фарғона нефть базаси”сида 2020/2021 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўрилмоқда (Фото)

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси топшириғига биноан, “Фарғона нефть базаси” МЧЖ томонидан муҳандислик тармоқлари ва технологик қурилмаларида 2020/2021 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Жорий йил мавсумида “Фарғона нефть базаси” МЧЖдаги жами 7 та, умумий ҳажми 5150 куб метр бўлган сиғимларни капитал таъмирдан чиқариш режалаштирилган.

Шундан, Олтиариқ филиалидаги 2,3-,19-сонли учта сиғим капитал таъмирланиб, ишга туширилди.

Ушбу филиалнинг 16-сонли, Қува филиалидаги 2-сонли, Фурқат филиалидаги 26-сонли ва Қўқон филиалидаги 4-сонли сиғимларда таъмирлаш ишлари давом эттирилмоқда. Бундан ташқари базадаги 65та сиғим тозаланди, 40 тасидаги ускуналар жорий таъмирланмоқда.

Шунингдек, 3750 метр технологик қувурлар, 9 та нефть маҳсулотлари тўкиб олиш қурилмаси таъмирланди. 45 метр узунликдаги носоз электр таъминоти кабеллари алмаштирилди.

Трансформаторларнинг техникавий ҳолати, ерлаштириш мосламалари, яшин қайтаргич, шахсий ҳимоя воситалари профилактик кўрикдан ўтказилиб, аниқланган носозликлар бартараф этилди.

Корхонанинг алоқа воситаси ва интернет тармоқларини янада яхшилаш мақсадида 2000 метр узунликдаги алоқа тармоқлари профилактик кўрикдан ўтказилди.

Куз-қиш мавсумида ходимларнинг иссиқ хоналарда ишлашини таъминлаш мақсадида 8 та қозонхона ва 75 та қозонлар жорий таъмирланди. 215 метр иссиқлик тармоқлари ва 65 метр узунликдаги сув тармоқлари жорий таъмирдан чиқарилди. Ишчиларга мавсум учун зарур махсус кийим-бош ва пойафзаллар тарқатилмоқда.

Нефть маҳсулотларини темир йўл орқали қуйиш қурилмалари, маҳсулотларни қуйиш эстакадасидаги асбоб-ускуналар техник ҳолатини талаб даражасига келтирилди.

АЁҚШлардаги ўт ўчириш шитларини тўлиқлиги ва созлиги таъминланди. 15 тонна қум-техник туз аралашмаси захираси яратилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|