“Ўзбекнефтгаз”: “Жанубий Кемачи” конидаги ишчиларнинг фавқулодда юз берадиган ҳодисаларга шайлиги синовдан ўтказилди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Жанубий Кемачи” мажмуасида “Обьект хавфсизлигини таьминлаш мақсадида содир бўлиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятлардан огоҳлантириш, уларнинг оқибатларини бартараф этишда раҳбарлар, ҳамкорликдаги хизматлар ва фуқаро муҳофазаси тузилмаларининг ҳаракатлари” мавзусида махсус-тактик ўқув машғулоти ўтказилди.

Бухоро вилояти Қоровулбозор тумани ҳудудида жойлашган “Жанубий Кемачи” конида меҳнат қилаётган ишчи-ходимларнинг ҳаёти ва ҳудудда ёнғин хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Ёнғинга қарши ҳимоя тизими яратилган.

Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси Фуқаро муҳофазаси штаби бошлиғи режасига асосан ташкил этилган тадбирда ушбу тизимнинг шайлик ҳолати синовдан ўтказилди.

Тадбир режасига кўра, объектга шартли равишда қуролланган босқинчилар кириб келади. Босқинчилар ишчиларни ярадор этиб, конда ёнғин содир этишади. Миллий гвардия ходимлари томонидан босқинчилар тезкорлик билан ушланиб, ҳудуддан олиб чиқиб кетилди. Фуқаро муҳофазаси тузилмалари ва туман фавқулодда вазиятлар тизими хизматлари билан биргаликда содир бўлган нохуш ҳолат тўлиқ бартараф этилди.

Бундай тадбирларни ташкил этишдан мақсад хавфли объектлар қаторига кирувчи конларда фолият олиб борувчи ишчи-ходимларни фавқулодда ҳолатларга доимий тайёргарлик ҳолатини назоратдан ўтказиш ва маҳоратини оширишдан иборат.

“Жанубий Кемачи” конида ўтказилган амалий ўқув махсус тактик машғулоти натижаларига кўра, объектда фаолият олиб бораётган ишчиларнинг фавқулотда ҳолатлар содир бўлганда шайлик ҳолати ижобий баҳоланди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть #газ #энергия #скважин #инвестиция #добыча #углеводород #экономика #завод #нефтебаза #қудуқ #кон #иқтисод #аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|