January 6, 2022

“Ўзбекнефтгаз”: 2021 йилда Устюрт ҳудудида 34 та янги газ қудуғи бурғиланиб, фойдаланишга топширилди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғига асосан 2021-йилда углеводород хом-ашёси қазиб чиқариш режасини бажариш, қолаверса Республикамиз бўйича табиий газ қазиб олиш хажмини кўпайтириш мақсадида кенг кўламли ишлар амалга оширилди.

Хусусан, Устюрт ҳудудида 2 та дастур бўйича янги қудуқларни бурғилаш ишлари олиб борилди. Ўтган 2021-йилда 28 та қудуқ қурилиш билан тугатилиши режалаштирилган бўлиб, амалда 34 та қудуқ қурилиш билан тугатилиб, ишлаб-чиқаришга топширилди. Шундан 23 та қудуқ “2017-2021 йилларда углеводород хом-ашёси қазиб чиқариш хажмини кўпайтириш” Дастури доирасида амалга оширилган бўлса, 11 та қудуқ “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг ўз маблағлари ҳисобидан бурғиланди.

Шу таъкидлаш лозимки, геологларнинг саъй-ҳаракатлари эвазига Устюрт ҳудудида айрим қудуқларнинг қурилиш конструкцияларига ўзгартиришлар киритилди ва лойиҳавий чуқурликка нисбатан қўшимча бурғилаш ишлари олиб борилди. Бу эса ўз натижасини берди, қудуқлардан кутилган маҳсулотга нисбатан 4-5 баробар кўп миқдордаги углеводород оқими олинишига сабаб бўлди. Жумладан, “Қуйи Сургил” конидаги 14-, 20-, 22-сонли, “Шарқий Бердақ” конидаги 96-сонли қудуқлардан юқори дебитли табиий газ оқими олинди.

Бугунги кунда Устюрт ҳудудида 11 та бурғилаш дастгоҳлари ёрдамида эксплуатация қудуқларни қуриш ишлари олиб борилмоқда. Шундан, бурғилаш ишлари давом этаётган “Шарқий Бердақ” конидаги 63-сонли ва “Қуйи Сургил” конидаги 21-сонли қудуқлар лойиҳага нисбатан қўшимча 4500 метр чуқурликкача бурғиланиб, ушбу оралиқ чуқурликда қудуқни синаш кўзда тутилган.

Жорий йилда иккала дастур бўйича Устюрт ҳудудида 24 та янги қудуқ бурғиланиши ва ишлаб-чиқаришга топширилиши режалаштирилган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|