“Ўзбекнефтгаз”: Жамиятга жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган мурожаатлар Бошқарув раисининг қатъий назоратига олинган

“Ўзбекнефтгаз” Бошқаруви раиси томонидан Жамиятга юборилаётган мурожаатларни қабул қилиш ва кўриб чиқиш, жисмоний ва юридик шахслар вакилларини қабул қилишни ташкил қилиш, шунингдек, мавжуд тизимли муаммоларни муҳокама қилиш ва уларни самарали ҳал қилиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар қатъий назоратга олинган.

Ушбу саъй-ҳаракатлар туфайли жорий йилнинг 9 ойида жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган 838 та мурожаат рўйхатга олинган бўлиб, бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 169 тага камайди (2019 йил 9 ойда 1 007 та мурожаатлар рўйхатга олинган).

Барча мурожаатлар қонунда ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 майдаги 341-сонли қарори билан тасдиқланган “Давлат органларида, давлат муассасаларида ва давлат иштирокидаги ташкилотларда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисида намунавий низом”да ўрнатилган тартибда кўриб чиқилиши таъминланмоқда.

Мурожаатларнинг таҳлилига кўра, уларнинг 185 таси (22,1%) иш ҳақи ва моддий ёрдам кўрсатиш, 217 таси (25,9%) ишга кириш, 99 таси (11,8%) меҳнат муносабатлари, 59 таси (7,0%) ишчи ходимларнинг ўз раҳбари борасидаги, 36 таси (4,3%) ёқилғи, 15 таси (1,8%) газ таъминоти, 15 таси (1,8%) уй-жой ва 212 таси (25,3%) бошқа масалаларни ташкил қилди.

Таҳлилларга кўра, мурожаатлар 2019 йилнинг шу даврига нисбатан иш ҳақи ва моддий ёрдам кўрсатиш бўйича 49 тага, ишга кириш бўйича 96 тага кўпайган бўлиб, газ таъминоти бўйича 213 тага ва уй-жой масаласи бўйича 33 тага ва ёқилғи таъминоти бўйича 5 тага камайди.

Келиб тушган мурожаатлар ҳудудлар кесимида таҳлил қилинганда, Тошкент шаҳридан 103 та (12,3%), Қашқадарё вилоятидан 428 та (51,1%), Бухоро вилоятидан 105 та (12,5%), Фарғона вилоятидан 60 та (7,1%), Сурхондарё вилоятидан 22 та (2,6%), Тошкент вилоятидан 19 та (2,3%), Андижон вилоятидан 15 та (1,8%), Жиззах вилоятидан 15 та (1,8%), Самарқанд вилоятидан 12 та (1,4%), Наманган вилоятидан 9 та (1,1%), Хоразм вилоятидан 8 та (1,0 %), Навоий вилоятидан 8 та (1,0%), Сирдарё вилоятидан 5 та (0,6%), Қорақалпоғистон Республикасидан 12 та (1,4) ва бошқа ҳудудлардан 17 тани (2,0%) ташкил қилди.

Назоратга олинган 787 та мурожаатлардан 57 таси ижобий ҳал этилди, 15 таси аноним деб топилди, 698 таси бўйича ҳуқуқий ва мазмунан тушунтиришлар берилди, 17 таси кўриб чиқилмоқда. Келиб тушган мурожаатлардан 51 таси такрорий ҳисобланади.

Шунингдек, жорий йилнинг сентябрь ойида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 3 сентябрдаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг "Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари фаолияти самарадорлигини ошириш ҳамда Қабулхоналарга тушган мурожаатларнинг сифатли кўриб чиқилиши бўйича вазирликлар, идоралар, тижорат банклари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг амалга оширган ишлари тўғрисида”ги 92-сонли раёсати мажлисининг баёни топшириқлари ижросини таъминлаш мақсадида, “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг 2020 йил 10 сентябрдаги 01-10-5/91-сонли йиғилиш баёни қабул қилинди ҳамда тегишли ташкилотларга ва масъул ходимларга етказилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|