“Ўзбекнефтгаз”: “Ўзбекнефтгаз чемпионати” футбол мусобақасига старт берилди

Бош саҳифа Русский

Жорий йилнинг 3 март куни “Ўзбекнефтгаз чемпионати” футбол мусобақасига старт берилди.

Ушбу чемпионат “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви ва Бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси ҳамкорлигида ташкил этилди.

Чемпионатни ўтказишдан кўзланган мақсад ходимларни соғлом турмуш тарзига жалб этиш, ҳудудий бўлинмалар ходимлари ўртасида дўстона алоқалар ўрнатиш ва футболни ривожлантиришдан иборатдир. Унда “Ўзбекнефтгаз” АЖ марказий аппарати, бошқармалари, завод ва жамият тизимига кирувчи корхоналарнинг ходимларидан иборат жамоалари иштирок этишмоқда.

Мусобақалар ҳафтанинг ҳар шанба куни, апрель ойидан сентябрь ойигача икки босқичда ўтказилади. Биринчи босқич ҳудудларда ўтказилиб, гуруҳларда биринчи ўринни олган жамоалар иккинчи яъни Плей-офф босқичига Тошкент шаҳрига йўлланма олишади. Жорий йилнинг сентябр ойигача ўтказиладиган плей-офф ўйинлари Тошкент шаҳрининг “Бунёдкор” стадионида ўтказилиши режалаштирилган.

Чемпионат қатнашчилари томонидан мусобақа Низом талабларини бузган ҳолда ёлғон маълумотлар тақдим этилгани, ҳақиқатда мутахассис ходим бўлмаган иштирокчилар чемпионатга жалб этилгани, натижада носоғлом рақобат муҳитини юзага келганлиги ташкилотчига ҳар қандай усул билан маълум бўлган ҳолларда ушбу қатнашчи чемпионатдан турларидан дисквалификация қилинади ва жамоасидан – 6 очко олиб ташланади.

Асосий ўйин вақтида жамоалар дуранг натижа қайд этсалар, пеналтилар серияси белгиланади. Ҳар иккала жамоа 5 тадан пеналти тепади. Кўпроқ гол ўрган жамоа ғолиб саналади. Агар ҳар иккала жамоа 5 тадан пеналти тепгандан сўнг ҳисоб дуранг бўлиб қолса, пеналтилар серияси кетма-кет бир жамоа 1 та кўп гол урганига қадар давом этади.

Тошкентга мусобақанинг иккинчи босқичи плей-оффга 8 та жамоа келади. 8 чи жамоа плей-офф босқичига энг яхши гуруҳлардаги 2-чи ўринни олган бир жамоа (урилган голлар, ўтказилган голлар, сариқ ва қизил карточкалар коэффициенти ўлчаниб энг яхши жамоа) танлаб олинади.

Чемпионатда биринчи ўринни эгаллаган ғолиб жамоага рамзий кубок, олтин медаллар ва эсдалик совғалар тақдим этилади. Иккинчи ва учинчи ўринни эгаллаган жамоаларга, мос равишда кумуш ва бронза медаллари ва эсдалик совғалар тақдим этилади.

Шунингдек, “Энг яхши тўпурар”, “Энг яхши дарвозабон”, “Энг яхши ҳимоячи”, “Энг яхши ўйинчи” номинацияларида ҳам ғолиблар аниқланиб, улар ҳам эсдалик совғалар билан тақдирланади.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ таркибидаги бошқарма ва корхоналарда фаолият олиб бораётган ходимлар иштирокида турли спорт мусобақаларини ўтказиш анъанага айланган. Бунга мисол қилиб, куни кеча якунланган “Наврўз кубоги” футбол мусобақасини келтириш мумкин. Унда ишчи-ходимлардан иборат 12 та жамоа иштирок этди. Аввало жамоалар гуруҳ босқичларида беллашишди. Плей-офф босчиқларида энг яхши ўйин кўрсатган “Роҳат”, “Чуқурсой”, “Жарқўрғон” ҳамда “Аҳмад Дониш” жамоалари финал йўлланмаси учун кураш олиб боришди.

Натижада ярим финал учрашувларида “Роҳат” ҳамда “Аҳмад Дониш” жамоаси ғалаба қозониб, Бош соврин учун курашни давом эттиришди. Совринли ўринлар учун ўйинлар ҳам муросасиз ўтди. Натижада “Роҳат” жамоаси – олтин, “Аҳмад Дониш” жамоаси – кумуш, “Жарқўрғон” жамоаси эса бронза медалларига эга бўлишди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|