“Ўзбекнефтгаз” жамоаси футбол бўйича “Бош вазир кубоги–2020” мусобақасида кучли рақиб устидан ишончли ғалабани қўлга киритди (Фото-видео)

Бугун, 8 октябрь куни “Бунёдкор” футбол академиясига қарашли майдонларда бўлиб ўтаётган вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари, йирик корхона-ташкилотларнинг марказий аппарати ходимлари ўртасидаги “Бош вазир кубоги–2020” футбол мусобақасининг 1/8 финал учрашувлари бўлиб ўтди.

Турнирда иштирок этаётган “Ўзбекнефтгаз” жамоаси бу сафар кучли рақиб билан баҳс олиб борди. Рақибларини йирик ҳисоб билан мағлубиятга учратиб келган “Ўзбеккўмир” АЖнинг “Ўзбеккўмир” жамоасига қарши ўтган учрашув мураккаб тарзда кечди.

Учрашувнинг дастлабки дақиқаларида жамоалар эҳтиёткорлик билан тўп суришни афзал билишди ва қарши ҳужумларга эътибор қаратишди.

1-таймнинг 4-дақиқасида эса рақибнинг ҳужумини тезкорлик билан бартараф этиб, қарши ҳужум уюштирган “Ўзбекнефтгаз” жамоаси аъзолари узоқ масофадан гол киритишга муваффақ бўлишди.

Дарвозабоннинг узоқ бурчакни бўш қолдирганини кўрган Фарҳод Шавдиллаев кучли зарба билан учрашувда ҳисобни очди. Ҳисоб 1:0.

Биринчи бўлимнинг қолган вақти мобайнида гарчи кўплаб ҳужумлар ташкиллаштирилган бўлса-да, дарвозалар дахлсизлиги сақлаб қолинди.

Кутилганидек, рақиблар 2-таймда ҳужумкор ўйин намойиш этишди ва хавфли вазиятларни вужудга келтиришди.

“Ўзбекнефтгаз” жамоаси аъзоларининг жисмоний тайёргарлиги иккинчи бўлимнинг сўнгги дақиқаларида ғалабанинг қўлга киритилишига сабаб бўлди.

Иккинчи бўлимнинг 23-дақиқасида рақиблари хатосидан усталик билан фойдаланган Фарҳод Шавдиллаев яна бир кучли зарба натижасида ўз ҳисобига дубл ёзиб қўйди. Ҳисоб 2:0.

Орадан икки дақиқа вақт ўтмасдан жамоа аъзолари яна бир кескин ҳужум ташкил қилишди ва ҳисоб йирик кўриниш олди.

Жамоа ярим ҳимоячиси Отабек Ҳасанов чамаси 18 метр масофадан тўпни дарвоза тўққизлигига жойлаб қўйди ва ҳисоб йирик кўриниш олишини таъминлади. Ҳисоб 3:0.

Шу тарзда “Ўзбекнефтгаз” жамоаси ўз рақибларини йирик ҳисобда мағлубиятга учратиб келган “Ўзбеккўмир” жамоаси устидан ҳам йирик ҳисобда ғалабага эришди.

Эслатиб ўтамиз, ушбу турнирда “Ўзбекнефтгаз” жамоаси дарвозабони шу вақтга қадар ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб келаётган энг яхши дарвозабон бўлиб турибди.

“Ўзбекнефтгаз” жамоаси

Жамоа раҳбари:
Меҳриддин Абдуллаев

Жамоа мураббийлари:
Ғулом Ҳалимтоев, Ғайрат Юлдашев, Анвар Авезов

Жамоа аъзолари:
Камолиддин Усмонов (Дарвозабон), Ренат Жумаев (Ҳимоячи), Жавоҳирбек Анваров (Ҳимоячи), Айдос Боранбаев (Ҳимоячи), Жасур Шайхов (Ярим ҳимоячи), Отабек Ҳасанов (Ярим ҳимоячи), Уйғун Худойбердиев (Ярим ҳимоячи), Беҳзод Зулфиқаров (Ярим ҳимоячи), Музаффар Мелибоев (Дарвозабон), Отабек Ғозиев (Ҳимоячи), Жавлон Азимов (Ҳимоячи), Фарҳод Шавдиллаев (Ҳужумчи), Суннат Абдуназаров (Ҳужумчи), Шерзод Нарзуллаев (Ҳимоячи), Элёр Фармонов (Ярим ҳимоячи)

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|