July 23, 2021

“Ўзбекнефтгаз”: Россия саноат корхоналари билан ҳамкорликда импорт маҳсулотларни Ўзбекистонда ишлаб чиқариш режалаштирилмоқда

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқарув раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғи билан тармоқ корхоналари эҳтиёжлари учун зарур бўлган ускуна ва жиҳозларни ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш имкониятлари ўрганилмоқда.

Шу мақсадда жорий йилнинг 19-22 июль кунлари “Ўзбекнефтгаз” АЖ Ишчи гуруҳи Россия Федерациясининг Тюмен вилоятида жойлашган бир қатор саноат корхоналарига ташрифи амалга оширилди.

Ишчи гуруҳи аъзолари томонидан Россиянинг “ГМС Нефтемаш” АЖ ва “ИПФ“Сибна” АЖ нинг ишлаб чиқариш базалари ўрганилди.

Хусусан, “ИПФ Сибна” АЖга ташриф чоғида тармоқ корхоналари эҳтиёжи учун янги турдаги импорт маҳсулотларни (ўлчов назорат асбоблари) республика ҳудудида ишлаб чиқаришни ташкил этиш борасида ҳамкорлик масалалари муҳокама этилди.

Шунингдек, “ГМС Нефтемаш” АЖ ва “Чирчиқ қишлоқ хўжалиги техникаси заводи” АЖ ҳамкорлигида катта ҳажмли маҳсулотларни “Ўзбекнефтгаз” АЖ эҳтиёжи учун талаб этиладиган импорт ускуналарни техник буюртма параметрларига мослиги асосида ўзлаштиришни ташкил этиш йўналишида келишувларга эришилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть #газ #энергия #скважин #инвестиция #добыча #углеводород #экономика #завод #нефтебаза #қудуқ #кон #иқтисод #аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|