“Ўзбекнефтгаз”: Мутахассислар учун давлат харидлари тизимига киритилган қонунчиликдаги ўзгартириш ва қўшимчаларга бағишланган семинар-тренинг ўтказилди (Фото)

Бош саҳифа Русский

Шўртан газ кимё мажмуасида “Ўзбекистон Республика товар-хомашё биржаси” АЖ мутахассислари томонидан стратегик аҳамиятга эга корхона ходимлари ва мутахассисларини “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонуннинг янги таҳрирдаги ўзгартириш ва қўшимчалар билан таништириш мақсадида семинар-тренинг ташкил этилди.

Семинарда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 17-мартдаги “Юқори ликвидли ва монопол товарларни сотиш жараёнларига бозор механизмларини жорий этишни давом эттириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 5031-сонли қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида амалга оширилган ишлар муҳокама қилиниб, давлат харидлари соҳасидаги ислоҳотларга бағишланган тақдимот намойиш этилди.

Таъкидлаш жоизки, 2021 йил 22-апрелда янги таҳрирда қабул қилинган “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонун давлат харидлари тизимининг очиқлигини янада кенгроқ таъминлабгина қолмай, соҳада замонавий ахборот технологиялари ёрдамида инсон омили аралашуви янада қисқартиради.

Семинар давомида Қонунга мувофиқ киритилган янгиликлар, шу жумладан, бенефициар мулкдор, давлат харидларининг субъектлари, заҳирадаги ғолиб, энг яхши таклифларни танлаш каби янги тушунчаларга ҳамда қонунчиликда харидларни амалга оширишда белгиланган мезонларга алоҳида тўхталиб ўтилди.

“Шўртан газ кимё мажмуаси” МЧЖ вакиллари ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олиш билан бирга давлат харидлари тизимига ўзгартириш ва янгиликлар киритиш бўйича таклифлар билдирдилар. Барча фикр-мулоҳазалар ва таклифлар инобатга олиниб, бу соҳадаги ҳамкорликни янада ривожлантиришга келишиб олинди.

“Шўртан газ кимё мажмуаси” МЧЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|