January 15

“Ўзбекнефтгаз”: “Аи-80” маркали автобензиннинг истеъмолчиларга етказиб берилиши бўйича РАСМИЙ АХБОРОТ

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи томонидан ишлаб чиқарилаётган “Аи-80” маркали автобензин Ўзбекистон Республика товар-хомашё биржаси орқали реализация қилинмоқда.

Хусусан, 2021 йилнинг 10 январь – 14 январь (душанба – жума) кунлари биржа савдоларига “Аи-80” маркали автобензин кунлик камида 3 000 тоннадан жойлаштирилиб (шундан камида 1 500 тоннаси кичик лотларда), жами 15 398 тоннани ташкил қилди (шундан 7 658 тоннаси кичик лотларда, 7740 тонна катта лотларда).

Бунда, Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси маълумотлари асосида Аи-80 маркали автобензиннинг ўртача нархи 6 789 минг сўм / тонна (ёки 5 222 сўм / литр), минимал – 6 584 минг сўм / тонна (5 065 сўм / литр), максимал – 7 024 минг сўм / тонна (5 403 сўм / литр) ташкил қилиб, кунлар кесимида:

10 январда ўртача нарх 6 735 минг сўм / тонна (ёки 5 181 сўм / литр), минимал – 5 629 минг сўм / тонна (4 330 сўм / литр), максимал – 7 623 минг сўм / тонна (5 863 сўм / литр);

11 январда ўртача нарх 6 584 минг сўм / тонна (ёки 5 065 сўм / литр), минимал – 5 272 минг сўм / тонна (4 055 сўм / литр), максимал – 6 863 минг сўм / тонна (5 279 сўм / литр);

12 январда ўртача нарх 6 725 минг сўм / тонна (ёки 5 173 сўм / литр), минимал – 5 588 минг сўм / тонна (4 298 сўм / литр), максимал – 7 040 минг сўм / тонна (5 416 сўм / литр);

13 январда ўртача нарх 6 851 минг сўм / тонна (ёки 5 270 сўм / литр), минимал – 6 149 минг сўм / тонна (4 730 сўм / литр), максимал – 7 286 минг сўм / тонна (5 605 сўм / литр);

14 январда ўртача нарх 7 024 минг сўм / тонна (ёки 5 403 сўм / литр), минимал – 6 334 минг сўм / тонна (4 873 сўм / литр), максимал – 7 402 минг сўм / тонна (5 694 сўм / литр) кузатилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев бошчилигида тузилган “Ишчи гуруҳ” томонидан “Аи-80” маркали автобензиннинг АЁҚШлар орқали истеъмолчиларга етказиб берилиши доимий равишда ўрганилмоқда.

Таъкидлаш керакки, Бухоро нефтни қайта ишлаш ҳамда Фарғона нефтни қайта ишлаш заводларида ишлаб чиқариш захиралари мавжуд бўлиб, олиб борилаётган ҳамкорликдаги ишлар натижасида маҳсулот тўлиқ қувватларда қайта ишланмоқда.

Ўзбекистон республика товар-хомашё биржаси билан ҳамкорликда олиб борилаётган ҳамкорликдаги ишлар натижасида, биржа савдоларидаги нархлар арзонлашмоқда. Ўзгарган нархларда сотилган маҳсулотларни етказиб бериш муддатларини қисқартириш мақсадида барча чоралар кўрилмоқда. Айни пайтда биржа савдоларига “Аи-80” маркали автомобиль бензини барқарор равишда биржа савдоларига қўйиб борилмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан истеъмолчилар талаб ва таклифларини инобатга олган ҳолда, кейинги ҳафтадан бошлаб биржа савдоларига қўйилаётган кунлик ҳажм ошириб борилади ва шу орқали ҳам нархларни арзонлаштириш асосий мақсад қилинган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#бензин#Аи-80#таклиф#биржа#АЁҚШ#истеъмолчи#экономика#завод#нефтебаза#нарх#кон#иқтисод#

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|