November 20, 2021

“Ўзбекнефтгаз”: Бошқарув раиси бошчилигидаги экоакцияда 72 минг туп дарахт экилмоқда (Фото)

Бош саҳифа Русский

Жорий йилнинг 2 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида яшил майдонларни кенгайтириш чора-тадбирлари муҳокамаси бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилган эди.

Унда давлат раҳбари экологик вазиятни инобатга олган ҳолда дарахт экишни давлат сиёсати даражасига кўратишни маълум қилди ва йиғилишда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари кўриб чиқилди.

Ушбу лойиҳада йилига 200 миллион туп дарахт ва бута кўчатларини экиш, шу орқали шаҳарлардаги яшил майдонларни ҳозирги 8 фоиздан 30 фоизга ошириш режалаштирилган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқарув раиси Меҳриддин Абдуллаев бошчилигида ушбу лойиҳа доирасида “Uzbekneftegaz GTL” заводи ҳамда Шўртан газ кимё мажмуаси ҳудудларида тизимидаги ташкилот ва корхоналар томонидан "Ўзбекнефтгаз" АЖ агро участкалари ташкил этилиб, 72000 туп дарахт кўчатлари экилмоқда.

Уюшқоқлик билан ташкил этилган ушбу лойиҳа доирасида жорий йилнинг 10 декабрига қадар Бошқарув раиси ташаббуси билан “Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги бошқарма ва ташкилотларда қуйидаги ишлар амалга оширилади:

• Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси 15 гектар ер майдонига 9000 туп кўчат экилмоқда;

• Муборак газни қайта ишлаш заводи 15 гектар ер майдонига 9000 туп кўчат экилмоқда;

• "Uzbekistan GTL" 5 гектар ер майдонига 3000 туп кўчат экилмоқда;

• "Махсусэнергогаз" АЖ 5 гектар ер майдонига 3000 туп кўчат экилмоқда;

• Шўртан газ кимё мажмуаси 21 гектар ер майдонига 12600 туп кўчат экилмоқда;

• Шўртан нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармаси 5 гектар ер майдонига 3000 туп кўчат экилмоқда;

• Устюрт газ қазиб чиқариш бошқармаси 5 гектар ер майдонига 3000 туп кўчат экилмоқда;

• Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи 5 гектар ер майдонига 3000 туп кўчат экилмоқда;

• "Uz-Kor Gas Chemical" ҚК МЧЖ 5 гектар ер майдонига 3000 туп кўчат экилмоқда;

• Чиноз нефтни қайта ишлаш заводи 3 гектар ер майдонига 1800 туп кўчат экилмоқда;

• "Гессарнефтгаз" ҚК МЧЖ 4 гектар ер майдонига 2400 туп, "Кукдумалоқгаз" ҚК МЧЖ 3 гектар ер майдонига 1800 туп кўчат экилмоқда;

• "Natural gaz stream" ҚК 3 гектар ер майдонига 1800 туп, "Нефтгазбиноиншоат" МЧЖ 2 гектар ер майдонига 1200 туп кўчат экилмоқда;

• Ҳарбийлаштирилган қисм 2 гектар ер майдонига 1200 туп кўчат экилмоқда;

• "Ўзнефтегаз бурғилаш ишлари" МЧЖ 2 гектар ер майдонига 1200 туп кўчат экилмоқда;

• Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси 3 гектар ер майдонига 1800 туп кўчат экилмоқда;

• "Ўзлитинефтгаз" АЖ 1 гектар ер майдонига 600 туп, "UNG Petro" МЧЖ 1 гектар ер майдонига 600 туп кўчат экилмоқда;

• "Asia trans gaz" МЧЖ 1 гектар ер майдонига 600 туп кўчат экилмоқда;

• "Тахиатош нефть базаси" МЧЖ 1 гектар ер майдонига 600 туп кўчат экилмоқда;

• "Андижон нефть базаси" МЧЖ 1 гектар ер майдонига 600 туп кўчат экилмоқда;

• "Бухоро нефть базаси" МЧЖ 1 гектар ер майдонига 600 туп кўчат экилмоқда;

• "Жиззах нефть базаси" МЧЖ 1 гектар ер майдонига 600 туп кўчат экилмоқда;

• "Қарши нефть базаси" МЧЖ 1 гектар ер майдонига 600 туп кўчат экилмоқда;

• "Навоий нефть базаси" МЧЖ 1 гектар ер майдонига 600 туп кўчат экилмоқда;

• "Тўрақўрғон нефть базаси" МЧЖ 1 гектар ер майдонига 600 туп кўчат экилмоқда;

• "Мароқанд нефть базаси" МЧЖ 1 гектар ер майдонига 600 туп кўчат экилмоқда;

• "Термиз нефть базаси" МЧЖ 1 гектар ер майдонига 600 туп кўчат экилмоқда;

• "Гулистон нефть базаси" МЧЖ 1 гектар ер майдонига 600 туп кўчат экилмоқда;

• "Чинобод нефть базаси" МЧЖ 1 гектар ер майдонига 600 туп кўчат экилмоқда;

• "Кучлик нефть базаси" МЧЖ 1 гектар ер майдонига 600 туп кўчат экилмоқда;

• "Фарғона нефть базаси" МЧЖ 1 гектар ер майдонига 600 туп кўчат экилмоқда;

• "Урганч нефть базаси" МЧЖ томонидан 1 гектар ер майдонига 600 туп дарахт кўчатлари экилмоқда.

Шўртан газ кимё мажмуаси ҳамда “Uzbekneftegaz GTL” заводи ҳудудида амалга оширилган ушбу лойиҳада Қашқадарё вилоят ҳокимлиги ҳамда нуронийлар ҳам иштирок этишди.

Таъкидлаб ўтиш жоизки, яратилаётган ушбу боғ 100% томчилатиб суғориш тизими орқали суғорилади.

ФОТОЛАВҲАЛАР