“Ўзбекнефтгаз”: Ўзбекистонда Россия компанияси билан ҳамкорликда импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқарилади (Фото)

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ ҳамда “Синтез ОКА” компанияси мутахассислари ўртасида амалий учрашув бўлиб ўтди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғи билан акциядорлик жамиятида амалга оширилаётган ислоҳотларда дунё тажрибасига эга нефть ва газ компаниялари билан яқиндан ҳамкорликда ишлар олиб бормоқда.

Жумладан, Россиянинг “Синтез ОКА” компанияси билан ҳам ўзаро ҳамкорлик ўрнатилиб, компания томонидан ишлаб чиқилган кимёвий реагентлардан “Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармалари ва қайта ишлаш корхоналарида фойдаланилмоқда.

Россия компанияси вакиллари билан бўлиб ўтган учрашувда ўзаро ҳамкорлик имкониятлари ва биргаликда амалга оширилиши кутилаётган лойиҳалар муҳокама қилинди.

Хусусан, Муборак газни қайта ишлаш заводида газни меркаптанли бирикмалардан тозалаш лойиҳаси доирасида “Синтез ОКА” компанияси томонидан ишлаб чиқилган маҳсулотларини техник синовдан ўтказиш ишларини жадаллаштириш бўйича келишиб олинди.

Шунингдек, келажакда “Синтез ОКА” компанияси билан “Ўзбекнефтгаз” АЖ тармоқ корхоналари эҳтиёжи учун янги турдаги импорт ўрнини босувчи маҳсулотларни (диэтиленамин ва метилдиэтиленамин) республика ҳудудида ишлаб чиқаришни ташкил этилиши режалаштириб олинди.

Мунозаралар мобайнида томонлар, лойиҳаларнинг техник-иқтисодий ва молиявий кўрсаткичларига ижобий таъсир этувчи чораларни қўллаш имкониятларини ўрганиб чиқишди.

Юқорида келтирилган тадбирларни долзарблигини инобатга олган ҳолда корхоналар мутахассислари ишларни ташкил этиш бўйича мунтазам равишда учрашувлар ўтказиб боришади.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|