“Ўзбекнефтгаз”: Мутахассисларнинг ички аудитнинг амалий жиҳатлари борасидаги билимлари мустаҳкамланди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Саноат ва экологик хавфсизлиги, соғлиқни муҳофаза қилиш ва меҳнат хавфсизлиги департаментининг иш режасига асосан “ИСО 45001” ва “ИСО 14001” стандартларининг “Ички аудитнинг амалий жиҳатлари” мавзусида онлайн ўқув-семинар бўлиб ўтди.

Вебинарни “ИСО 9001” (сифат), “ИСО 14001” (экология), “ИСО 50001” (энергия), “ИСО 45001” (меҳнатни муҳофаза қилиш) халқаро стандартларига мувофиқ менежмент тизимлари соҳасида Германиянинг “TUV Thuringen”, Словакиянинг «Cert International» компаниялари халқаро аудитори А.К. Хусенов томонидан ўтказилди.

Унда “Ўзбекнефтгаз” АЖ тизимидаги “Андижон нефть базаси” МЧЖ, “Гулистон нефть базаси” МЧЖ, “Мароканд нефть базаси” ва “Фарғона нефть базаси” МЧЖнинг 40 нафардан ортиқ мутахассислар иштирок этишди.

Иштирокчилар вебинар давомида янги “ИСО 45001:2018” стандарти таркибидаги янгиликлар, аудит, атамалар ва таърифлар, аудитнинг турлари, аудитнинг асосий босқичлари, аудиторнинг ишлаш усуллари, “Мос келмаслик” тушунчаси ва аудит тамойиллари каби мавзуларда ўзаро фикрлар алмашишди.

С ва ЭХ, СМҚ ва МХ департаментининг етакчи мутахассиси Лазиз Абдуллаев тайёрлади

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|