January 7, 2022

“Ўзбекнефтгаз”: “Тахиатош нефть базаси” томонидан истеъмолчиларга 31 201 тонна нефть маҳсулотлари етказиб берилди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғи билан нефть базаларидаги маҳсулотларни сифатли сақлаш ҳамда уни иқтисодиёт тармоқлари ва аҳолига ўз вақтида керакли миқдорда етказиб берилишини таъминлаш мақсадида бир қатор чора-тадбирлар белгилаб олинган.

Белгилаб олинган вазифалар доирасида “Тахиатош нефть базаси” масъулияти чекланган жамият ва унинг филиалларида жорий йил бошидан жамиятни молиявий соғломлаштириш, дебитор қарздорликларни камайтириш, моддий-техник базани мустаҳкамлаш, бино-иншоотларни таъмирлаш ҳамда техник ҳолатларини талаб даражасига келтириш борасида режа асосида, қатор ишлар амалга оширилмоқда.

“Тахиатош нефть базаси” МЧЖ ва унинг филиаллари томонидан жорий йилнинг январь-ноябрь ойларида истеъмолчиларга жами 31 201 тонна нефть маҳсулотлари, жумладан, 11 107 тонна автобензин, 19 594 тонна дизель ёнилғиси ҳамда 500 тонна бошқа маҳсулотлар етказиб берилди.

2021 йил 11 ойи мобайнида маҳаллий истеъмолчиларга хусусий АЁҚШлар орқали 2 960 тонна, жамиятга қарашли ФЁТШлар орқали 3 773 тонна, жами ҳисобда 6 733 тонна автобензин етказиб берилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 июлдаги “Аҳоли ва иктисодиётни энергия ресурслари билан барқарор таъминлаш, нефть-газ тармоғини молиявий соғломлаштириш ва унинг бошқарув тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорини ижросини таъминлаш мақсадида “Тахиатош нефть базаси” МЧЖ томонидан жами 5 та ФЁТШ "E-ijro auksion" савдолари орқали тадбиркорлик субъектларига сотилди.
16 та ФЁТШ аукциондаги савдо жараёни давом этмоқда.

Жамият балансида бўлган, фойдаланиш самарасиз деб топилган автотранспорт ва махсус техникалардан 1 таси сотилган бўлиб, 8 та автотранспорт ва махсус техникалар сотилмоқда.

“Тахиатош нефть базаси” МЧЖда дебитор қарздорликни камайтириш бўйича кўрилган чоралар натижасида қарздорликни 795,3 млн сўмга камайтирилишига эришилди.

Саноат хавфсизлиги, меҳнатни муҳофаза қилиш, ёнғин хавфсизлиги, биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш ва экология соҳаси бўйича тегишли ўқув курсларида ишлаб чиқариш объектларидаги 120 нафар ходимларнинг билим ва малакалари оширилди. Шунингдек, “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг тавсияномасига асосан жамиятнинг 2 нафар ходими Қорақалпоқ Давлат университетининг сиртқи бўлимига талабаликка қабул қилинди.

“Тахиатош нефть базаси” МЧЖ, унинг филиаллари ва бошқа объектларида "Яшил макон" дастури лойиҳаси доирасида 5 040 туп манзарали ва мевали дарахт кўчатлари экилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|