“Ўзбекнефтгаз”: Хорижий компаниялар ҳамкорлигида кадрлар тажрибаси оширилмоқда

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев томонидан бошқариш услубларини замонавийлаштириш, тизимдаги принцип ва ёндашувларни ўзгартириш, бу борада кўп йиллик тажрибага эга нефть ва газ соҳасида катта муваффақиятларга эришган хорижий йирик компаниялар тажрибасини ўрганиш, айниқса, соҳага пухта билимга эга бўлган ёш мутахассисларни жалб этишга катта аҳамият қаратилмоқда.

Шу маънода, нефть ва газ жабҳасига янгилик олиб киришни, ишни самарали ташкил қилишнинг илғор услубларидан фойдаланишни жадаллаштириш мақсадида “Ўзбекнефтгаз” АЖ ижро аппарати ходимларининг “Лукойл Узбекистан Оперейтинг Компани” МЧЖда малака оширилиши йўлга қўйилган.

Жорий йилда ушбу компанияда 40 нафардан ортиқ ходимнинг тажрибаси ошириш режалаштирилган бўлиб, бугунги кунга қадар 20 нафардан ортиқ ходим тажрибаси оширилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|