“Ўзбекнефтгаз”: Фавқулодда вазиятлар вазирлиги билан ҳамкорликда “Ғалла–2021” мавсумига тайёргарлик ҳолати ўрганилди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг буйруғига асосан, мамлакатимизда буғдой ва арпа маҳсулотларини йиғиб олишда нефть базалар томонидан тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда.

“Ғалла–2021” мавсумида тайёр маҳсулотни йиғиб олишда нефть базалар ёқилғи маҳсулотларни ўз вақтида етказиб бериши, етказиб бериш жараёнида ёнғин хавфсизлигига қатъий риоя этишлари ҳолати ўрганилмоқда.

Жумладан, Андижон нефть базаси Асака туман филиалига қарашли ёқилғи маҳсулотларини ташувчи автомашиналарнинг “Ғалла–2021” мавсумига тайёргарлик ҳолати туман Фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари томонидан ўрганиб чиқилди.

Айни жараёнда ёқилғи ташувчи автомашиналарнинг ёнғин техник ҳолати, бирламчи ёнғин ўчириш воситалари билан тўла таъминланганлиги ва уларнинг соз ҳолатда эканлиги назорат қилинди.

Ўрганиш жараёнида ёнғинга қарши курашишда бирламчи воситаларнинг мавжудлиги ва бу борада барча шароитлар яратилгани эътироф этилди.

Таъкидлаш керакки, бундай тадбирларнинг ўтказишдан кўзланган асосий мақсад, содир бўлиши мумкин бўлган ёнғин жараёнларини олдини олишдан иборатдир.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть #газ #энергия #скважин #инвестиция #добыча #углеводород #экономика #завод #нефтебаза #қудуқ #кон #иқтисод #аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|