“Ўзбекнефтгаз”: Бухородаги янги қудуқдан кунлик 150 минг куб метр табиий газ ва 1,5 тонна газ конденсат олинди (Видео)

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖнинг Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Ғарбий Тегирмон” газ конденсат конидаги 7 ОЭ-сонли қудуқда бурғилаш ишлари тугатилиб, 2363–2366, 2353–2357, 2348–2351 ва 2335–2339 метр интерваллар оралиғида перфорация қилинди.

Натижада, қудуқдан кунлик 150 минг куб метр саноат миқёсида табиий газ ва 1,5 тонна газ конденсати қазиб чиқарилишига эришилди.

Бурғилаш ишлари “Ўзнефтгаз бурғилаш ишлари” МЧЖ томонидан амалга оширилди. Ҳозирда ушбу қудуқ устини жиҳозлаш, уни газ коллекторига қўшиш ишлари бажарилмоқда.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, ушбу қудуқ “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг 2020 йилда ўз кучи билан бурғилаб ишга тушириши кўзда тутилган 20 та қудуқдан бири ҳисобланади.

Маълумот учун: “Ғарбий Тегирмон” газ конденсат кони Бухоро вилоятининг Олот туманида жойлашган бўлиб, 2019 йил ишга туширилган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|