Бу йил қазиб олинган газ ҳажми ўтган йилдагидан кўп бўлиши режалаштирилган

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги пресс-холида ўтказилган матбуот анжуманида “Kun.uz” мухбири Аброр Зоҳидовнинг саволига “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев томонидан жавоб берилди.

Савол: Халқимизни қийнаб турган электр энергияси ҳам адашмасам 80 фоиз газдан олинади ва бугунги кунда газнинг ўзига бўлган талаб ҳам ошиб кетяпти. Охирги маълумотларга қараганда, газ қазиб олишнинг камайиш тенденцияси тўхтатилди, дейилди. Яъни йилдан йилга газ қазиб чиқаришнинг камайиши ҳозирги кунда тўхтатилган. Ўзбекистонда газ қазиб олиш ҳажмини аниқ рақамларда кўрсата оласизми? 2020 йилда қанча газ қазиб олиш режалаштирилган?

- 2018 йилда газ қазиб олиш ҳажми 35 млрд 400 млн куб метр бўлган, 2019 йилга келиб 33 млрд 500 млн куб метрни ташкил этган. Шунинг ўзидан ҳам кўриш мумкинки, 2 млрд куб метрга яқин пасайиш кузатилган.

Бу йил 33,6 млрд куб метр режалаштиряпмиз. Бу минимал режа, бу ошиши ҳам мумкин. Ўтган йилгига нисбатан 100 млн куб метрга оширишни режалаштиряпмиз.

Табиий тушиш бир йилда ўртача 4,5 млрд куб метрни ташкил этади. Табиий тушишларнинг сабаблари жуда кўп. Конларимизда захираларимиз бор, лекин улар узоқроқ, инфратузилма йўқ. Шунинг учун бу йил 33,6 млрд куб метр мўлжаллаётган бўлсак, кейинги йилга 33,9–34 млрд куб метрга етказишни режалаштиряпмиз. Яъни табиий тушишни тўхтатиш, табиий тушиш 4,5 млрд куб метр бўлса, 5 млрд куб метр қазиб чиқаришни кўпайтиришимиз керак.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|